Тадбирда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишни автоматлаштириш – уланишда ишчи-ходимлар ишини тўғри ташкил қилиш, белгиланган вазифалар ижросини сифатли бажарилиши тизимда келгусида муаммолар келиб чиқишини олдини олишга хизмат қилиши тушинтирилди.

Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентабрдаги “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги қарори ижроси доирасида ҳисоблагичларни ўрнатиш ва жорий этилган тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан Сирдарё вилоятида ташкил қилиниши бўйича амалий семинар ўтказилди. 

Тадбир “Сирдарё ҲЭТК” акциядорлик жамияти ташаббуси билан ташкил этилди. 

Тизимнинг афзалликларини жамоатчиликка етказиш, бу борадаги амалий кўникмаларни мустаҳкамлашдан иборат эканлиги таъкидланди.

* * * 

Сирдарё вилоятида “I CAN” робототехника маркази ташкил этилди. 

Марказдаги робототехника курсларига 5 ёшдан 18 ёшга бўлган ёшларни ўқитиш кўзда тутилган.

Паспорт-2.JPG

Робототехника дарсларида ўқувчилар майда деталлардан мустақил равишда роботлар йиғиш, уларни дастурлаш ва ҳаракатлантиришни ўрганади. Таълим дастури етакчи мутахассислар томонидан тузилган бўлиб, “Bamblbe Zero”, Bamblbe One”, “STEM Enginering” ва “Arduino” каби босқичларга бўлинган ва ўқувчилар шу дастур асосида ўқитиб борилади. 

Бундан ташқари, ўқув марказида ментал арифметика (4-14ёш), инглиз ва рус тили йўналишлари бўйича ҳам малакали мутахассислар фаолият юритади.

* * *

Гулистон шаҳридаги “Динамо” спорт мажмуасида ички ишлар, давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида қўл жанги бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди. 

Ушбу мусобақа ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида спортнинг якка кураш турларидан қўл жанги спорт турини янада оммалаштириш ва ривожлантириш, яккама-якка олишувларда ходимларнинг маҳоратини ошириш ҳамда республика беллашувида иштирок этадиган вилоят терма жамоасини шакллантиришдан иборат.

Юқори савияда ташкил этилган ушбу мусобақага Ўзбекистон хуқуқни мухофаза қилувчи органлар қўл жанги федерацияси халқаро тоифадаги спорт усталари ҳакамлик қилди. 

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари “Динамо” спорт мажмуаси ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. 

* * *

Сирдарё вилояти ҳудудида “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуннинг 6-моддаси талаблари таъсири остига тушувчи 3 минг 328 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслардан 1 минг 582 нафари белгиланган тартибда ҳужжат топширган бўлиб, шулардан 824 нафарининг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ томонидан кўриб чиқилган ва вилоят ИИБ МваФРБга юборилган. 

Вилоят ИИБ МваФРБ томонидан уларни ўрнатилган тартибда фуқаролик паспорти билан ҳужжатлаштириш учун тегишли шаҳар-туман ИИБ МваФРБга юборилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти берилиши тўғрисида талабнома шакллантирилиб, 394 нафарининг тайёр бўлган фуқаролик паспортлари ўз эгаларига топширилди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё хабарлари – қисқа сатрларда
Жамият
17:54 / 29:10:2020