Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Сув спорти саройи”да синхрон сузиш бўйича “Сув париси” халқаро турнири ва I Марказий Осиё очиқ чемпионати давом этмоқда.
“Сув париси” халқаро турнирининг техник дуэт (катталар) баҳсларида россиялик Валерия Плеханова ва Анастасия Никитенко олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Беларусь давлати вакиллари Ольга Демидова ва Ирина Шинкевич кумуш, ҳамюртларимиз Сабина Маҳмудова ва Зиёда Тошхўжаева бронза медалига эга чиқди.
Техник аралаш дуэт (катталар) йўналишида Анна Васченко ва Вячеслав Руднев терма жамоамиз ҳисобига олтин медални келтирди. Болгариялик Кристина Черкезова ва Димитар Исаев иккинчи ўриндан жой олди. Қувонарлиси, ушбу йўналишдаги бронза медалига ҳамюртларимиз Фотима Усмонова ҳамда Исо Иброҳимов сазовор бўлди.
[gallery-23408]
U15 ёш тоифасидаги гуруҳ беллашувларида Россия, Беларусь ва Ўзбекистон 1 терма жамоалари кучли учликдан жой олди. Катталар ўртасида ўтган ушбу йўналишда Россия, Ўзбекистон 1 ва Ўзбекистон 2 термалари шоҳсупага кўтарилди.
Марказий Осиё чемпионати доирасида ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди:
Техник дуэт (катталар)
1-ўрин – Макпал Қалмурзаева ва Саим Айганим (Қозоғистон)
2-ўрин – Сабина Маҳмудова ва Зиёда Тошхўжаева (Ўзбекистон)
3-ўрин –Сания Гибадуллина ва Карина Доценко (Қозоғистон)
Гуруҳ U12
1-ўрин – Қозоғистон 1
2-ўрин – Ўзбекистон 1
3-ўрин – Қозоғистон 2
Гуруҳ U15
1-ўрин – Қозоғистон 1
2-ўрин – Қозоғистон 2
3-ўрин – Ўзбекистон 1
Гуруҳ (катталар)
1-ўрин – Қозоғистон 1
2-ўрин – Ўзбекистон 1
3-ўрин – Ўзбекистон 2
Бугун, 17 май куни мазкур нуфузли мусобақанинг сўнгги кунида U12 U15 ва катталар ўртасида эркин дуэт, техник микст, акробатик гуруҳ йўналишлари бўйича баҳслар ташкил этилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
Алмурод Мамадаминов (сурат),
ЎзА