Синхрон сузиш: Чемпионатда маҳоратли спортчилар сараланмоқда
Айни кунларда пойтахтимиздаги "Саховат спорт сервис" сузиш ҳавзасида синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Чемпионатда Тошкент шаҳри, Aндижон, Бухоро, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳамда республика олий спорт маҳорат мактаби ва ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари спортчилари совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.

Ўзбекистон чемпионатининг илк кунги баҳсларида Тошкент ва Самарқанд шаҳар ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Aндижон вилояти жамоаси совринли ўринларни банд этишди.
Шахсий ҳисобда ўтказилган мусобақада Виктория Нуштаева олтин, Сафия Гарусова кумуш, Жасмина Қодирова эса бронза медалига сазовор бўлди.
Ўзбекистон чемпионати 26 мартга қадар давом этади.
ЎзА.