Синовли кунлар яна бир бор сабоқ бераётгандай
Юртимизда бу йилги баҳор бироз ўзгача ҳукм сураётган бўлса-да, ҳар гўшада ўз сепини ёйиб, деҳқонларни даласига чорламоқда.
Юртимизда бу йилги баҳор бироз ўзгача ҳукм сураётган бўлса-да, ҳар гўшада ўз сепини ёйиб, деҳқонларни даласига чорламоқда. Зеро, айни синовли кунлар эртанги кунни ўйлаб, ҳар қандай шароитга тайёр туриб яшашни ҳаётнинг ўзи тақозо қилиб, бу ҳақда яна бир бор сабоқ бераётгандай.
Маълумки, шу йил феврал ойида Президентимиз томонидан “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.
Яқинда мазкур фармон ижроси юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, сенатор Содиқжон Турдиев Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлиб қайтди.
Сенатор Бухорода Ғиждувон, Вобкент ва Ромитан туман бўлимлари фаолияти билан танишди, мутасаддиларга фаолиятни тизимли ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва карантин ҳолатида бўлган оилалар ҳолидан хабар олиш, аҳоли мурожаатларини билан ишлаш каби масалаларни ўрганди.
Шунингдек, Ғиждувон туманидаги “Зарафшон” маҳалласида баҳорги экинлар ҳолати, аҳолининг томорқа ерларидан фойдаланиш даражаси билан танишилди. Маълум бўлишича, маҳаллада 1580 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан 18 та оила камбағаллик даражасида истиқомат қилади. Оилаларни бу ҳолатдан чиқаришга маҳаллада фаолият юритаётган “Умиджон дала сардори”, “Умарбобо Усмонов”, “Хомит-Шуҳратжон замин” каби фермер хўжаликлари раҳбарлари жалб қилинди. Зеро, фермер хўжаликлари томонидан юқоридаги оилаларга ғалладан бўшайдиган ерлардан 5 гектар ер майдони ажратиладиган бўлди. Такрорий экин экишга тайёрлаб, уруғ билан таъминлашга келишилди.

Хайрли ишларга туман пахта тозалаш корхонаси ҳам қўшилгач, ҳомийлик асосида 12 та оилага замонавий JACK русумли тикув машинаси олиб берилди. Ушбу оилалар томонидан пахта йиғим-терими бошлангунга қадар 4 минг дона этак тикиб беришга келишилди.
71 ТА ОИЛА КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИЛДИ
Хизмат сафарининг навбатдаги манзили Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани бўлди. Тумандаги 48 та маҳалладаги жами 3057 нафар камбағал оилаларни рўйхатдан чиқариш масаласи “Кулолон” маҳалласи мисолида ўрганилди.
Маълум бўлишича, маҳаллада 521 та хонадонда 759 та оила истиқомат қилади. Улардан 71 та оила камбағаллик даражасида. Мазкур оилаларга маҳалладаги “Собир Диёр”, “Салимабону Ғайбулло”, “Аҳмад Номоз” каби фермер хўжалиги раҳбарлари ҳам ёрдам қўлини чўзишди. Туман ҳокимлигининг ҳомийлиги асосида 5 нафар хотин-қизга замонавий JACK русумли тикув машинаси ҳадя қилиниб, керакли миқдорда материал берилиб, карантин пайтида маҳалла аҳолиси учун ниқоб тикиб тикишга шароит яратилди.
САМАРҚАНДЛИК АЁЛНИНГ МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Самарқанд вилоятидаги ўрганиш давомида Пастдарғом тумани, “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида камбағаллик даражасида истиқомат қилаётган 25 та оилани ҳам камбағалликдан чиқариш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Маҳалладаги “Мирвали Акбар Бегали”, “Отабек Лайло”, “Ҳақберди бобо Бекзоджон” каби фермер хўжаликлари масалага четдан қараб турмайдиган бўлишди.

Улар томонидан ушбу оилаларга ғалладан бўшайдиган ер майдонларидан ҳар бирига 1 гектардан бириктириб, такрорий экин экишга тайёрлаб беришга келишилди. Шунингдек, “Камалак инвест” класстер корхонаси раҳбари ташаббуси билан фермер хўжаликлари рағбарлари ҳамкорликда 18 нафар хотин-қизларга замонавий JACK русумли тикув машиналари ва этак тикиш учун зарур хом-ашё маҳсулотлари топширилди.
Шунингдек, сенатор С.Турдиев томонидан “Пахтакор” маҳалласида ижтимоий оғир аҳволда яшаётган Ўрал ота Норбоев, Қизмин Хидиров ва Гулдона Норқуловаларнинг оилаларига, “Илм” маҳалласидаги Азиза Холярова хонадонига озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси берилди.
“Илм” маҳалласидаги Азиза Холярованинг оилавий аҳволи ўрганилганида турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди ногиронлиги аниқланди. Ушбу оилага туман ҳокимлигининг ҳомийлиги асосида 100 дона тухум бераётган товуқ совға қилинди. Оила бекаси шундай оғир кунларда берилган эътибор учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Мазкур вилоятда ҳам раҳбарлар учун ташкил қилган видеоселекторда “маҳаллабай” усулида аҳолига томорқалардан самарали фойдаланишда кўмаклашиш, оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш, ишсизларни иш билан таъминлаш, коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда кўчма дўконларни ташкил этиш каби ишларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.