Синов муддати билан ишга олинганлар, уларни нима кутмоқда?
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова бу саволга жавоб берар экан, жумладан шундай деди:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова бу саволга жавоб берар экан, жумладан шундай деди:
“Бу каби бир нечта савол келган. Улардан бирини Наврўз Тиллабова юборган бўлиб, айтилишича, ишга 3 ойлик синов муддати билан қабул қилинган бўлиб, 10 кун ишлаган. Ҳозир ойлик маошсиз вақтинчалик меҳнат таътилига чиқарилган. Карантин тугагандан кейин синов муддати билан қабул қилингани қандай белгиланиши яъни ишга тушган куни қандай ҳисобланиши билан қизиққан.
Пандемия туфайли бу каби ҳолатлар кўплиги бор гап. Бироқ бу каби ҳолатлар тегишли ҳужжатларда белгиланган. Мисол учун меҳнат кодексининг 85-моддасига асосан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди.
Бу дегани карантин даврида ишлай олмаган муддат сиз учун белгиланган 3 ойлик синов муддатига киритилмайди дегани. Бироқ карантин эълон қилинишидан аввал ишлаган 10 кунингиз белгилаган 3 ойлик синов муддатига киради.