Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги экспертларидан иборат делегация Сингарпурнинг ҳужайра технологияларига асосланган биотехнологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича илғор тажрибаси ҳамда соҳадаги қонунчилик амалиётини ўрганиш мақсадида ушбу давлатда бўлди.

Ташриф давомида вакилларимиз Сингапур Миллий университети ҳузуридаги  Миллий саратон институти (NCIS), Миллий соғлиқни сақлаш университети тизими (NUHS), Ҳужайра терапияси тадқиқоти институти (ACTRIS) каби  етакчи илмий ва тиббиёт муассасалари мутахассислари билан музокара олиб борди. Ихтисослашган компаниялар, жумладан “Esco Lifesciences” ва “Gene Oasis” компаниялари фаолияти билан танишди.

Шунингдек, делегациямиз аъзолари Ҳужайра ва ген-ҳужайра терапияси, клиник тадқиқот ва ишлаб чиқариш жараёнини халқаро GMP стандартига мувофиқ ташкил этиш борасидаги тажрибани чуқур ўрганиш имконига эга бўлди. Айни жараёнда соҳани янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этадиган меъёрий-ҳуқуқий базага алоҳида эътибор қаратилди.

Эгалланган билим, ўзлаштирилган амалиёт Ўзбекистонда регенератив тиббиёт ва биотехнологияни ривожлантириш маркази ташкил этиш учун меъёрий-ҳуқуқий база яратишда қўлланади.

Азиза Алимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сингапурнинг биотехнология ва регенератив тиббиёт соҳасидаги тажрибаси ўрганилмоқда