Сингапурда "омикрон"дан илк фуқаро қурбон берилди
Бу ҳақда биринчи бўлиб маҳаллий “Straits Times” газетаси мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, касалликнинг янги варианти асорати билан дунёдан кўз юмган кампир 92 ёшда экан. Коронавирусга қарши эмланмаган ушбу беморга инфекция оила аъзоларидан юққан.
"92 яшарлик вакцина олмаган аёл «COVID-19»нинг "омикрон" тури билан боғлиқ асорат туфайли вафот этди – бу Сингапурдаги илк ўлим ҳолати, - деб ёзган нашр.
Вазирлик пандемия бошлангандан буён мамлакатда 307 813 киши коронавирусга чалиниб, уларнинг 846 нафари ҳаётдан кўз юмганини ҳам қўшимча қилган.