Қарор ва ижро

Тошкент вилояти Педагогик маҳорат марказида педагог ходимлари учун “Муваффақиятли ислоҳотлар – юқори натижалар” семинар-тренинг ўтказилди. Асосий мақсад Сингапурнинг “Marshall Cavendish Education” ташкилоти билан ҳамкорликда мактаб бошқарув тизимини яхшилаш, математика ва табиий фанлар бўйича илғор хорижий тажрибаларни умумий ўрта таълим муассасаларига кенг татбиқ этишдир.  

Президентимизнинг 2024 йил 21 июндаги “Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ҳам мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизими самарадорлигини таъминлаш, уларнинг касбий билим, кўникма ва маҳоратини мунтазам ошириб бориш белгиланган. Жараёнларга 22 нафар тренерлар жалб этилиб, 200 нафар тингловчига машғулотлар ташкил этилди.  

Сингапур тажрибаси асосида кимё, физика, биология ва математика фанларида машғулотларда иштирокчиларнинг малакаси оширилди. Бу орқали халқаро илғор тажрибалар танишилди. Шу билан бирга, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг математика фанидан олган билимлари баҳоланди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги ўқув йилидан айнан Сингапур тажрибаси умумтаълим мактабларида амалга татбиқ этилиши режалаштирилган.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сингапур тажрибаси: Мактаб ўқитувчилари малака оширди