Ёш авлод таълим-тарбияси, айниқса, ўсмир ёшдаги қизларнинг маънавий дунёқарашини ривожлантиришда умумтаълим мактабларидаги синф раҳбарларининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 58-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган ўқув семинари айни шу муҳим мавзуни қизғин муҳокама қилишга бағишланди.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида соҳага оид тажрибали мутахассислар, олий таълим муассасалари вакиллари ва маҳаллий ташкилотлар раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди. Семинарда ўсмир қизлар тарбияси, уларга яратилаётган кенг имкониятлар, оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда “Нуроний” жамғармаси ташаббуси билан жорий этилган “Бувижонлар мактаби”нинг жамиятдаги ўрни, шунингдек, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш каби долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди. 

Тошкент давлат педагогика университети проректори Ваҳобжон Ражапов, Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогика миллий институти доценти Муҳайё Умаралиева мавзу доирасида тақдимот қилиб, синф раҳбарлари билан ўқувчи қизлар ўртасида илиқ ва ишончли муносабатлар ўрнатилиши долзарб масалага айланганини таъкидлади. Семинар давомида мавзуга оид видеоматериаллар намойиш этилиб, иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Синф раҳбарининг тарбиядаги ўрни сезилиши керак