Наврўз азал-азалдан янгиланиш, яшариш, яқинлар билан дийдорлашув, ўзликни англаш, қадриятлар фасли сифатида эъзозлаб келинган.

Шарқ халқларини бир-бирига муштарак боғлаб турадиган бу айёмда кишиларни жипслаштирувчи, бирдамлаштирувчи куч мавжуд. Эронда қадим замонлардан бери нишонланадиган Наврўз шу кунга қадар қадрияти, урф-одатлари билан барчани ўзига жалб қилиб келади. Мана энди айни байрам Ўзбекистонда ҳам юқори кайфиятда, ўзгача шукуҳ билан нишонланишига ҳам гувоҳ бўлдим.

Бугун Тошкент давлат шарқшунослик университетида “Ҳар кунинг ўлсун Наврўз” ҳафталиги доирасида ўтказилган “Наврўз – Шарқ халқларининг қадимий байрами” номли бадиий тадбирни кузата туриб, ҳайратландим. Ўзбекистон, Эрон, Афғонистон ва бошқа шарқ мамлакатлари учун қадрдон ҳисобланган Наврўзни университет талабалари моҳирлик билан умумлаштириб, бадиий кеча ташкил этишди. 

Эрондаги “Ҳафт син” (7 та син ҳарфи билан бошланувчи маҳсулот), “Сумалак” каби анъанавий таомларни тайёрлаш ўзбекона лутф билан форс тилида шеърий усулда тақдим қилингани, барчанинг қалбига етиб борадиган қўшиқлар жонли ижро этилгани йиғилганларга ўзгача завқ бағишлади.

Тадбирда Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найрободий барча меҳмонларни, қолаверса, университет жамоасини Наврўз айёми билан қутлади.

Мусофирликда, яқинлардан узоқда яшаш, уларни тез-тез соғиниш одамни бироз тушкунликка туширади. Бинобарин, урф-одат, байрам, қадриятлар муштарак бўлса, бунинг устига яхши одамлар тафти сезилиб турса инсон тушкун кайфиятдан тезроқ чиқади. Кўтаринки руҳда ўтган бугунги байрамни кузатар эканман, ўз уйимдан узоқда бўлсам-да, анъаналаримиз ўхшаш, айёмларимиз кўнгилга яқин, жамоамиз жуда аҳил эканидан ғурурланиб кетдим!

Симо Аббосий,

Тошкент давлат шарқшунослик университети

Эрон-афғон филологияси кафедраси волонтёр-ўқитувчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Симо Аббосий: Қадриятларимиз, байрамларимиз муштарак