Қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда сифатли уруғнинг аҳамияти катта. Пахтачиликда ҳам уруғлик чигитларнинг саралаб тайёрланиши келгусида юксак ҳирмонни кўтаришга замин яратади.

Хоразм вилоятида сўнгги йилларда уруғчилик соҳасини ривожлантириш борасида бир қатор давлат дастурлари ва янги лойиҳаларнинг соҳага тадбиқ этилиши натижасида уруғлик чигитнинг сифати яхшиланиб бормоқда. 

Айни кунларда вилоятда 2025 йил пахта ҳосили учун уруғлик чигитларни тозалаш-саралаш, туксизлантириш ҳамда қишлоқ хўжалик экинларининг касаллик ва зараркунандаларига қарши дорилаш ишлари амалга оширилмоқда. 

Жумладан, 2024 йилда маҳаллий шароитда етиштирилган ва хорижий ғўза навларидан уруғлик тайёрлашга ихтисослашган 165 та субъект томонидан жами 11 минг 150 тонна, шундан 2 минг 62 тонна хорижий ва 9 минг 88 тонна маҳаллий уруғлик пахта чигити жамғарилган. Айни кунларда жорий йил пахта ҳосили учун асосий 5 минг 737 тонна уруғлик тозалаш-саралаш, туксизлантириш, касалликлар ва зараркунандаларига қарши дориланиб, тиним даврини ўтамоқда. 

[gallery-21935]

Тажрибали, миришкор-пахтакорлар таъбири билан айтганда, пахтадан мўл ҳосил олишда, аввало, ерга қадалаётган уруғлик чигитнинг сифати ва унувчанлиги юқори бўлгандагина ўз имкониятини етарлича юзага чиқара олади, – дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассиси Ғайрат Аҳмедов. – Мамлакатимизда хорижий ғўза навларини умумий пахта майдонининг ўн фоизигача жойлаштиришга рухсат этилган. 2024 йилда Хоразм вилоятида 505 та субъект томонидан хорижий ғўза навлари, асосан Хитой селекциясига мансуб “XinLuZao-78”, Туркиянинг “Ливзара”, “Элиза” навларидан уруғликлар жамғарилган. Бунда ўртача ҳосилдорлик 40-70 центнерни ташкил қилади. 

Вилоятдаги пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларининг таклифларидан келиб чиқиб, жамғарилган уруғлик пахта хомашёси “Бухоро агрокластер” МЧЖга қарашли замонавий усулда уруғлик тайёрлов цехида уруғлар лазерли фотосепаратордан ўтказилиб, дориланди. Ҳозир белгиланган стандарт талабалари асосида тиним даврини ўтамоқда.

Албатта, белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши жорий йилда вилоят миришкорлари томонидан пахтадан юқори ҳосил олинишига замин яратади. 

– Ушбу тадбирларнинг сифатли ва тўлақонли бажарилишини таъминлаш мақсадида вазирилигимиз томонидан малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлари ҳар бир ҳудудга илмий ҳамда амалий ёрдам бериш мақсадида бириктирилган. – дейди Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги мутахассиси Ғайрат Аҳмедов. – 2024 йил ҳосилидан қолдиқдаги 2 минг 261 тонна маҳаллий навлардан тиндирилган 36,9 минг гектар майдонга етарли бўлган тукли ва туксиз уруғлик чигитлари сақланиш ҳолати ўрганиб чиқилиб, жорий йилда тайёрланган ва тиндирилган уруғлик чигитларни стандарт талаблар асосида сақлаш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар белгилаб берилди.

Тажрибали деҳқон-мутахассисларнинг фикрича, чигит белгиланган муддатларда экилса, эртароқ бир текис ва соғлом кўчат олинади. Бунга уруғ юмшоқ, нам ва ҳарорати етарли бўлган тупроққа қадалганида эришилади. Чигитни муддатидан олдин ёки кеч экиш кутилган натижани бермайди. Туксиз чигит туклига нисбатан тезроқ униб чиқади.

– Фермер хўжалигимизда ўн беш йилдан ортиқ вақт мобайнида уруғчилик билан шуғулланиб келмоқдамиз, – дейди Боғот туманидаги хусусий уруғчилик фермер хўжалиги раҳбари Сарвар Оллаёров. – Ўтган йилдан бошлаб уруғларимизни мустақил равишда фермерларга сотишни бошладик. Бу йил пахтакорларимизга юқори авлодли ғўза чигитларини етиштириб бериш учун 101 тонна уруғ жамғарганмиз. Айни дамда уруғлар дориланиб, тиним даврини ўтамоқда. Асосан туксизлантирилган уруғларни етиштирмоқдамиз. Чунки туксизлантирилган уруғ тезроқ униб чиқиши билан бирга фермерларга ягоналаш агротехник тадбирида иқтисод қилиш имконини яратади. 

Маълумотларга кўра, вилоятдаги уруғлик чигит сақланаётган омборларда ғўзанинг 4 та маҳаллий навлари – 98 тонна “Меҳнат”, 11,5 тонна “Порлоқ-4”, 1 минг 333 тонна “Хоразм-127” ва 561 тонна “Хоразм-150” навли тиндирилган уруғлик чигит захираси мавжуд. 

Қисқасини айтганда, Хоразмда уруғлик чигитни сифатли сақлаш, саралаш, туксизлантириш, дорилаш ва экиш мавсумига тайёрлаш ишларига пухта ёндашилмоқда. Чунки, пахтанинг серҳосиллиги ва ундан олинадиган маҳсулотлар фойдали хусусиятларининг асосий омили сифатли уруғга боғлиқ.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5p-n6kT-vtg" title="Sifatli urug‘ – mo‘l hosil omili" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли уруғ – мўл ҳосил омили (+видео)