ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳрида “Sunsit Medical Clinic” хусусий клиникаси иш бошлади.

Шифокорлар, маҳалла оқсоқоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган очилиш маросимида  Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев ва бошқалар сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, айниқса, хусусий тиббий муассасалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидладилар.

Умумий қиймати 5 миллиард сўмга тенг лойиҳа доирасида барпо этилган 50 ўринли мазкур клиника аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини оширишга хизмат қилади. Бу ерда 15 та иш ўрни яратилган бўлиб, энг замонавий тиббий технологиялар ёрдамида аниқ ташхис қўйиш ва самарали даволаш имкониятлари яратилган.  

[gallery-13380]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли тиббий хизмат - асосий мақсад