Бухорода “Сифатли таълим – кучли жамият” шиори остидаги II устозлар миллий форуми бўлиб ўтди. Тадбир вилоят Болалар кутубхонаси ва “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан ташкил этилган кўргазма ҳамда мусиқий чиқишлар билан бошланди.

Вилоятнинг турли ҳудудларидан 500 нафардан ортиқ педагогларни жамлаган ялпи йиғилиш аввалида вилоят мактабгача ва мактаб таълими  бошқармаси бошлиғи Фаррух Қурбонов сўзга чиқди. Якунланган 2022-2023 ўқув йилида тизимда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва истиқболли режалар хусусида тўхталди.  

Айни пайтда Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимида 546 давлат умумтаълим ва 21 та хусусий мактаблар мавжуд. Ушбу мактабларда 28 минг 774 нафар педагог-ходим фаолият олиб бормоқда. Уларда 330 минг 206 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Мактабгача таълим ташкилотлари эса 1884 тани ташкил этиб, уларга 125 675 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олинган.  

Инвестиция дастури доирасида вилоятда битта янги мактаб, иккита мактабгача таълим ташкилоти қурилмоқда. 16 таълим муассасаларида реконструкция, биттасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги  1-босқичида 124 таълим муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.  

Таълим сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, педагоглар салоҳиятини ошириш мақсадида “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформаси орқали 28 мингдан ортиқ халқ таълими ходимларининг малакаси оширилиб, тегишли сертификатлар берилди.  

Вилоятдаги умумий ўрта таълим муассасалари педагоглари билимини яхшилаш ҳамда янгича ўқитиш услубларини тушунтириш мақсадида ташкил қилинган “Мобил методик гуруҳ” томонидан таълим сифати паст ва муҳити оғир бўлган ўнта умумий ўрта таълим муассасаларида методик ёрдам бериш орқали таълим сифати яхшилаш ишлари амалга оширилди.  

Тизимда илғор халқаро тажрибалардан самарали фойдаланиш, янги замонавий таълим методикаларини жорий этиш мақсадида сўнгги беш йил мобайнида Япония, Россия ва АҚШ давлатларидан 51 нафар, хусусан, биргина 2022-2023 ўқув йилида 10 нафар хорижий педагог умумтаълим мактабларига жалб қилинди. Олиб борилган шу каби кенг қамровли ҳаракатлар ўз самарасини кўрсатди. Вилоятдаги 25 нафар ўқитувчининг илғор иш тажрибаси вилоят ҳамда республика миқёсида оммалаштирилди.  

Вилоятдаги олий тоифали ўқитувчилар сони 2940 нафардан 4142 нафарга, биринчи тоифали ўқитувчилар сони 7112 нафардан 9126 нафарга ошди. Вилоятдаги 87 та мактаб “Замонавий мактаб “ мақомини олди. Ўтган йили бу кўрсаткич 14 тани ташкил этган эди. 

Умумтаълим мактаблари хорижий тил ўқитувчиларининг 57 фоизи халқаро ва миллий сертификатга эга бўлди. Иқтидорли ўқувчиларнинг республика ва халқаро фан олимпиадаларидаги натижалари ҳам салмоқли бўлди. Ўқувчиларнинг 8 нафари республика фан олимпиадаларининг республика босқичида ғолиб бўлди. Халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилар 11 та медални қўлга киритди.  

Тугалланган ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 11-синфини  21944 нафар йигит-қиз битирди. Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, битирувчиларнинг 19 450 нафари, яъни, 88.6 фоизи олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган. 1304 нафар, яъни 5.9 фоиз ўқувчи техникумларга, 307 нафари, яъни 1.3 фоизи коллежларга, 830 нафари, яъни 3.7 фоизи касбга тайёрлаш марказларида ўқиб, тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсади борлигини билдирган.  

Таълим муассасалари ўқувчиларининг 823 нафари, жумладан: 676 нафари мактабни олтин, 147 нафари кумуш медаллар билан тамомлади.  

2022 йилда мактаб битирувчиларининг ОТМларга кириш кўрсаткичи   32.9 фоиздан 39.7 фоизга кўтарилиб, бу натижа бўйича мамлакатда пешқадамликни қайд этган эди. Жорий йилда ушбу кўрсаткични янада ошириш мақсадида турли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик тадбирлари ташкил этилди. Эътироф этиш жоизки, давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши, устозларнинг фидойилиги туфайли айни пайтга қадар 400 нафардан ортиқ ўқувчи хорижнинг ҳамда мамлакатимизнинг нуфузли олий ўқув юртлари талабаси бўлди. Ўқувчиларнинг бу каби ютуқларни қўлга киритиши ва вилоят таълим тизимини юксалтиришда соҳада фаолият олиб бораётган фидойи ва жонкуяр педагогларнинг хизмати беқиёс. Бутун ҳаётини ёш авлод тарбиясига бағишлаган жонкуяр ўқитувчилар, устоз-мураббийлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларнинг иш ва турмуш шароитини яхшилаш, жамиятдаги обрў-эътиборини оширишга муҳим аҳамият қаратилмоқда. Вазир жамғармаси устамасининг жорий этилиши ҳам бу борадаги ташаббуслардан бири бўлди. Жорий йилда мазкур устама учун ўтказилган танловда 177 нафар ўқитувчиларимиз ғолиб чиқди. Эндиликда улар 9 ой мобайнида ҳар ой маошларига қўшимча 5 миллион сўмдан ортиқ устама олади. Айни пайтда минг доллардан ортиқ маош олаётган ўқитувчилар сони 100 нафардан ошган.  

Йиғилишда эришилган ютуқлар алоҳида қайд этилар экан, бошланаётган янги ўқув йилида мактабгача ва мактаб таълими тизимида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадига қаратилган режалар хусусида ҳам батафсил маълумот берилди.  

Хусусан, янги ўқув йилида мактабгача таълим ташкилотларига болалар қамровини 85-90 фоизга, умумтаълим мактабларидаги олий тоифали ўқитувчилар улушини 19 фоиз (амалда 17,3 фоиз) ҳамда биринчи тоифали ўқитувчилар улушини 31 фоизга етказиш режалаштирилган.  

Шунингдек, ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсатгичини 40 фоиздан ошириш, “Замонавий мактаб” мақомини олган мактаблар сонини эса  150  тага етказиш ҳамда ҳар бир туманда камида биттадан мактабда иккита тил ва битта касбга ўргатиш тизими жорий этилиши кўзда тутилган.  

Форумда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, соҳани ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган таълим муассасалари ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли таълим – кучли жамият асоси