Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ва вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида “Нурота туманида ёш авлоднинг сифатли таълим-тарбия олиши ва касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилган шароитлар” мавзусида пресс-тур ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Дастлаб тадбир иштирокчилари тумандаги “Умидли ёшлар маскани” давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишди. Умумий лойиҳа қиймати 4 миллиард 300 миллион сўм бўлган мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 2019 йилда иш бошлаган. 
– Айни вақтда боғчамизда 30 нафар педагог ва ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Уларнинг 11 нафари олий маълумотли мутахассислардир, – дейди мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Лутфия Ҳайдарова. – Ҳозирда тарбияланувчиларнинг сони 180 нафарни ташкил этади. Уларнинг 37 нафари имтиёзли равишда қабул қилинган. Ташкилотда болаларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун барча шароит яратилган. Инглиз ва рус тиллари, ментал арифметика тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Боғчамиз 150 ўринга мўлжалланган. Талабнинг ошиб бораётганлиги сабабли боғчамизнинг 2-блогини қуриш ишларини бошлаб юборганмиз. Ушбу қўшимча биномиз фойдаланишга топширилса, яна 90 нафар болажонларни қабул қилиш имконияти яратилади. 

Тумандаги 13-давлат мактабгача таълим ташкилоти Президентимизнинг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан 2022 йил инвестиция дастури доирасида қарийиб 3 миллиард 787 миллион сўм маблағ сарфланиб, янгидан қурилган. Меҳнат фаолиятини олиб бораётган 45 нафар ишчи-ходимнинг 21 нафари педагоглар бўлиб, уларнинг 13 нафари олий маълумотлидир. 
– Боғчамизда 6 та гуруҳда 150 нафар бола тарбияланмоқда, – дейди ташкилот раҳбари Дилдор Ачилова. – Ташкилотда 4 та саводхонлик, шахмат, ментал арифметика ва бадиий гимнастика тўгараклари ташкил этилган. Шунингдек, инглиз ва рус тиллари ўргатилади. 
Боғча “2022-2026 йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури” ижросини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш майдончаси билан таъминланган. Майдончада туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан очиқ машғулотлар ўтказилиб, болажонларга йўл белгилари, пиёданинг мажбурияти, йўлларда тўғри ҳаракатланиш борасида маълумотлар бериб борилади. 

Тумандаги айрим қишлоқларда мактабгача ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш мақсадида мобиль гуруҳлари ташкил этилган. Ушбу гуруҳ 1-сонли давлат МТТга қарашли бўлиб, 96 нафар бола қамраб олинган. 
– Бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда “Ақлвой” мобиль гуруҳлари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган, – дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ўткир Тиллаев. – Жумладан, Нурота, Навбаҳор, Конимех, Хатирчи туманларининг чекка қишлоқларида махсус тайёрланган ва жиҳозланган 9 та икки сотихли мобиль майдончаларда 17 та мобиль гуруҳлар ташкил этилган. Уларга 4 та махсус жиҳозланган автобусларлар ажратилган бўлиб, 288 нафар 3-7 ёшли болаларга бепул таълим хизматлари кўрсатилмоқда. 

Пресс тур иштирокчилари “Нурфахр” МФЙдаги якка тартибдаги тадбиркор Замира Умаровага тегишли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлишди. 2020 йилда ўз фаолиятини бошлаган оилавий боғчада бугунги кунда 25 нафар болажон тарбияланмоқда. Шунингдек, бу ерда 3 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган. 

Юртимизда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг касб-ҳунар эгаллашларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир ҳудуддаги таълим муассасаларида касб-ҳунар ўргатиш бўйича тўгараклар ташкил этилмоқда. 
Пресс тур иштиркчилари тумандаги 34-мактабда бўлишиб, бу ерда ташкил этилган касблар кўргазмаси билан танишдилар. 
Ҳеч кимга сир эмас, бугунги кунда касб-ҳунар эгаллаган ўқувчилар маълум миқдорда даромадга ҳам эга бўлмоқда. Шундай ёшлардан бири 9-синф ўқувчиси Асадбек Тошевдир. Келгусида ўз бизнесини йўлга қўйиш учун кичик устахона очишни ният қилган Асадбекнинг шахсий жамғармаси 60 миллион сўмдан ошган. 
– Дадамдан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш жараёнларини кузатиб, иш ўрганганман, – дейди Асадбек. – Ҳозирда дадам ёрдамида ишлайман. Ойига қарийиб 3-3,5 миллион сўм миқдорида даромад топяпман. Келгусида ота касбини давом эттириш ниятидаман. 
Сулаймон Истамтошев учинчи сулола вакили. У авлоддан авлодга ўтиб келаётган кулолчилик санъатини улуғлаб келмоқда. Бобоси ва отасидан турли кулолчилик маъсулотларини ясашни ўрганган Сулаймон дастлаб Нуротадаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида, кейинчалик эса Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таҳсил олди. Ҳозирда болаларга кулолчилик сир-асрорларини ўргатиб келаётган устознинг шогирдлари сони 100 нафарга етиб қолди. 
– Ўзим Самарқанд вилоятининг Қаттақўрғон шаҳрида туғилганман, – дейди мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Элёр Эргашев. – 3 йилдан буён устозимдан турли ҳажмдаги кўза, лаган, ваза каби кулолчилик маҳсулотларини ясашни ўрганмоқдаман. Ойлик даромадим 1,5-2 миллион сўм атрофида. Келгусида бу касбни мукаммал эгаллаб, ўз устахонамни очиш ниятидаман. 
Пресс тур якунида мактабда “Нурота туманида ёш авлоднинг сифатли таълим-тарбия олиши ва касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилган шарт-шароитлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжумани аввалида мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ўткир Тиллаев тизимда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. 
Бугунги кунда вилоятда мактабгача таълим ташкилотлари 1169 та бўлиб, уларнинг 218 таси давлат, 5 таси хусусий, 79 таси давлат-хусусий шериклик асосида ва 867 таси оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этади. Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси эса 82,2 фоизга етказилган. 
2022 йилда Инвестиция дастури доирасида жами 18,2 миллиард сўмлик 6 та 750 ўринли, “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастури доирасида эса 36 миллиард сўмлик жами 12 та 2450 ўринли давлат МТТларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди ҳамда 8,1 миллиард сўмга жиҳозланди. Шунингдек, ҳокимликлар томонидан қўшимча ажратилган 14,8 миллиард сўм ва “Очиқ бюджет” портали орқали ютиб олинган 11,5 миллиард сўм эвазига жами 61 та давлат боғчаси ва Навоий педагогика коллежида жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилди. 
2023 йил якунига қадар мактабгача таълим ёшидаги болаларни қамраб олиш кўрсаткичини 84 фоизга олиб чиқиш режалаштирилган. 
Бугунги кунда вилоятда 376 та таълим муассасаси, шундан 364 та мактаб, 11 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари ҳамда 1 та вилоят Болалар кутубхонаси фаолият олиб боради. Умумтаълим мактабларида ўқитиш 5 та тилда олиб борилади. 

– 2023 йил 20 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси юзасидан ҳудудларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабларнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилиши белгилаб олинди, – дейди Ў.Тиллаев. – Вилоятда Навоий шаҳар, Қизилтепа ва Учқудуқ туманлари танлаб олиниб, умумтаълим мактаб ўқувчиларини касбга ўргатиш бўйича туман (шаҳар)нинг касбга ихтисослашувидан келиб чиқиб, ишчи касблар белгиланди. Шунингдек, 2023 йил 1 сентябрдан ҳар бир шаҳар ва туманда иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш жорий этиладиган биттадан намунали мактабларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди ҳамда ўқитиладиган иккинчи хорижий тил ва ўргатиладиган касблар номи белгилаб олинди. 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб иккинчи хорижий тилни ўқитиш бўйича 16 та мактабда инглиз тили, 171 та мактабда немис тили, 124 та мактабда француз тили, 8 та мактабда япон тили, 41 та мактабда корейс тили ўқитиш йўлга қўйилиши режалаштирилган. 

– Нурота туманида 84 та мактабгача таълим ташкилоти ва 52 та умумтаълим мактаби мавжуд, – дейди туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари Байрамали Бобоназаров. – Туман бўйича 3-7 ёшдаги болалар сони 6747 нафарни ташкил этиб, уларнинг 4797 нафари мактабгача таълим билан қамраб олинган. Агарда 2017 йилда қамров даражаси 27,1 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда қамров даражаси 71,3 фоизга етказилди. Ҳозирда мактабларимизда 13 минг 850 нафар ўқувчи сабоқ олиб, уларга 1796 нафар педагог таълим-тарбия бериб келишмоқда. Туманимиздаги 45 та мактабда таълим олиш ўзбек тилида, 2 та мактабда, қозоқ тилида, , 5 та мактабда тожик тилида олиб борилади. 1 та мактабда рус тили гуруҳи мавжуд. 

Матбуот анжуманида ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди. 

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли таълим – келажак пойдевори