Сибир тоғ эчкиси Чотқол қўриқхонасида
Чотқол давлат биосфера қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон Сибир тоғ эчкиларини муҳрлади. Маълум қилинишича, Сибир тоғ эчкиси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. У асосан чиқиш қийин бўлган баланд тоғ чўққиларида яшайди. Ўртача 15-17 йил яшайдиган бу жониворлар бир йилда 1-2 марта кўпаяди. Уларнинг вазни 35-150 килограммгача етади.
Ҳозир Чотқолда 435 та Сибир тоғ эчкилари бор. Бу жониворлар тоғ-тошларда ўзларини яхши хис этади. Уларга қалин ўрмон ёки бутазорлар бўлиши шарт эмас ва емиш топишга қийналмайди. Муҳими, Сибир тоғ эчкиси Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида муҳофаза остига олинган.

А.МУСАЕВ, ЎзА мухбири