ХХР раиси Си Цзиньпин Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти чоғида Хитой Украина билан муносабатдаги инқирозни ҳал қилишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда “ТАСС” ёзган.
Хитой Халқ Республикаси етакчисининг фикрича, айни масалада масъулиятли позицияни эгаллаш зарур.
— Хитой конструктив вазифасини бажаришда давом этади, — деди Си Цзиньпин. —
Пекин мустақил позицияни эгаллаб, Украина масаласида факт ва тарихий воқеликни ҳисобга олади.
Шунингдек, у Хитой глобал миқёсда тинчликни сақлашга ёрдам бераётгани ва дунёда барқарор иқтисодий тартибни сақлаш учун бор имкониятини ишга солаётганини таъкидлади.