Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Андижон факультетида “Тасодифан кутилган кашфиётларга эришиш: бизнес стратегияси, моделлаштириш ва амалга ошириш – зиддиятлар уйғунлигидаги жараён” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Факультет профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирок этган семинарда бизнес стратегияси, уни моделлаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ жараёнлар хусусида атрофлича сўз юритилди.  

Семинарда швециялик тажрибали бизнес эксперти, академик Алекс Матрссон онлайн тарзда мавзу доирасидаги маъруза билан иштирок этди. Тадбир давомида академик Матрссон бизнес бошқаруви, стратегик моделлаштириш ва амалиётда креатив ёндашувларнинг аҳамияти ҳақида гапирди. Шунингдек, истеъмолчига йўналтирилган бизнес (Б2C) моделининг халқаро савдодаги ўрни ҳамда у орқали рақобатбардош иқтисодий тизимни яратиш имкониятларини таҳлил қилди. Бу борадаги халқаро тажрибалар, ўзига хос жиҳатлар ҳақида кенг маълумотлар берди.

Мазкур семинар олий таълимда халқаро интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, хорижий экспертлар иштирокида тажриба алмашиш ва замонавий таълим муҳитини ҳамда инновацион фикрлашни шакллантиришга хизмат қилди.

– Семинар талабаларга нафақат назарий билимларини ошириш, балки халқаро амалий тажрибалар ҳақида кенг маълумотлар олиш имконини берди, – дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети Андижон факультети катта ўқитувчиси Абдулҳамид Акбаров. – Бу каби тадбирлар олий таълимда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, таълим сифатини ошириш ҳамда ёшларни глобал иқтисодий тафаккур руҳида тарбиялаш, малакали мутахассис бўлиб етишишларида муҳим аҳамият касб этади. 

Семинарнинг интерактив қисмида швециялик халқаро эксперт глобал бизнес муҳитидаги ўзгаришлар, рақамли иқтисодиётнинг таъсири ва янги авлод тадбиркорларини тайёрлашда олий таълим муассасаларининг роли ҳақида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ўқитувчилар ҳамда халқаро экспертдан батафсил жавоб олди.

Якунда семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди. 

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Швециялик эксперт иштирокида семинар