Швециялик аскар ўзининг бошига пичоқ санчиб олди
Швеция Қироллик гвардияси ходими Стокгольмдаги саройда хизмат ўтаётган чоғи сирғалиб кетди ва натижада қўлидаги найзаси бош қисмига суқилиб қолди, деб ёзди “РИА Новости”.
– Аскар сирпаниб кетиб, ноқулай йиқилди ва найза унинг бош қисмига санчилиб, қулоғининг орқасидан тешиб чиқди, – дея Қуролли кучлар матбуот котиби Бёрн Линдау сўзларидан иқтибос келтирган нашр.
Жабрланувчи касалхонага олиб кетилган, жароҳат ҳаёт учун хавфли, дея баҳоланган. Жарроҳлик амалиётидан сўнг эса шифокорлар беморнинг аҳволи барқарор, дейишди.
– Сирпанчиқ ерда қуролни олиб юриш усули ёки юриш қоидасини ўзгартиришимиз мумкин, аммо найзадан воз кечиш назарда тутилмаган, – дейди Қироллик гвардияси штаби бошлиғи Ричард Бек-Фрийс.