Шуманайда янги корхона
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида полипропилен қоп ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Invest servis Shomanay» хусусий корхонаси иш бошлади.
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида полипропилен қоп ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Invest servis Shomanay» хусусий корхонаси иш бошлади.
Йилига уч миллион дона полипропилен қоп ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий корхонада йигирмага яқин иш ўрни яратилди. Кунига 8-9 минг донагача қоп тайёрланаётган корхона маҳсулотлари асосан Қўнғирот сода заводи ҳамда ички бозордаги бошқа буюртмачиларга етказиб берилаяпти.