Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фотомухбири, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Алимурод Мамадаминовнинг “Шуҳратим, шоним, спорт” номли шахсий фотокўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазмада муаллифнинг севимли мавзуси – спортга бағишланган 70 дан ортиқ картиналари намойиш этилди.
Алимурод Мамадаминов 1958 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 1985 йилда ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Ижодкор «Ёшлар овози», «Ўзбекистон овози» газетасида ишлади. 1996 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда фотомухбир лавозимида фаолият юритмоқда.
[gallery-18154]
Алимурод Мамадаминов юртимиз фотоижодкорларининг турли кўргазма ва кўрик-танловларида мунтазам қатнашиб келмоқда. Ўттиз йиллик фаолияти давомида “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови ва “Йилнинг энг фаол журналисти” республика танловида ғолиб бўлди. “Йилнинг энг фаол фотомухбири” сифатида эътироф этилди. "Спорт аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
[gallery-18154]
Юксак меҳнати қадрланган А.Мамадаминов 2022 йили Президент фармони билан “Содиқ хизматлари учун” медалига сазовор бўлди. 2023 йилда эса “Меҳнат фахрийси”, “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/dpWtB8SS3bQ" title="Shuhratim, shonim, sport" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Кўргазмада намойиш этилган суратларда турли мамлакатларда бўлиб ўтган жаҳон ва Осиё чемпионатлари, халқаро ва минтақавий мусобақалар ва турнирларда иштирок этган, ҳаётини спортга, Ватан ҳимоясига бағишлаган ва муайян спорт турида зафар қучган гуруҳ ва якка спортчиларнинг ғалаба онлари ҳамда шиддатли беллашувлари чоғлари муҳрланган.
Гулноза Бобоева,
Аслиддин Алижонов (сурат, видео), ЎзА