Шри-Ланканинг тоғли ҳудудида йўловчиларни олиб кетаётган автобус изидан чиқиб кетиб, жарликка қулади. Оқибатда 15 киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди.

Бу ҳақда "Arab News" хабар берди.

Полиция вакили Фредрик Вутлер айтишича, пайшанба куни кечқурун пойтахт Коломбодан 280 километр шарқда жойлашган Велавайя шаҳри яқинида юз берган фожиа чоғи машина 1000 фут баландликдан пастга "шўнғиган".

Жабрланганлардан 5 нафари бола. Дастлабки текширув юқори тезликда кетаётган автобус аввал бошқа машина билан тўқнашган, сўнгра ҳайдовчи бошқарувни йўқотгач, тўсиққа бориб урилганини кўрсатди.
Маҳаллий телевидение ахборотида аскарлар қутқарув ишларини олиб бораётган пайт жар тубида ётган автобус қаттиқ шикастлангани кўринган тасвир ҳам берилган.

Шри-Ланканинг тоғ олди ҳудудларида эҳтиётсизлик ёки тор йўллар нотўғри лойиҳалангани туфайли йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез рўй бериб туради.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шри-Ланкада автобус жарликка қулади