Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги Ободон маҳалласида олти гектар ер майдони танланиб, кооперация усулида банан етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Шўрчилик изланувчан томорқа ер эгалари ҳудуднинг мўътадил иқлим ва тупроқ шароитидан оқилона фойдаланиб, шу пайтгача воҳада етиштирилмаган банан ва бошқа цитрус меваларни парваришлаб, яхши даромад олмоқда. Туманда серҳосил банан етиштириш ҳам томорқаларда синовдан ўтказилиб, йилига уч мартагача ҳосил йиғиб олинди.

Қиймати 8,3 миллиард сўмлик кооперация усулида банан етиштириш лойиҳаси асосида йилига 550 тоннагача импорт ўрнини босадиган мева олиш мўлжалланмоқда. Иссиқхонада юз кишининг бандлиги таъминланади.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шўрчида кооперация усулида банан етиштирилади