Шомирза Турдимовдан янги рисола: “Халқ қўшиқларида рамз”
“Фан” нашриёти томонидан таниқли олим Шомирза Турдимовнинг “Халқ қўшиқларида рамз” номли илмий китоби чоп этилди.
Рисолада халқ оғзаки ижодига мурожаат қилиниб, ўзбек халқ қўшиқларида кенг қўлланилувчи поэтик тимсоллар, уларнинг ўзига хос белгилари ва турлари, лирик асарлардаги маъно кўлами ҳақида сўз юритилган.
Китоб фольклоршунос олим Тўра Мирзаев муҳаррирлигида чоп этилган.