Ҳар бир соҳанинг тараққиёти илм билан белгиланганидек, шоличиликда ҳам янги навлар яратиш, агротехнологияларни такомиллаштириш, тармоққа инновацияларни киритиш яхши самара бериши кўп бора исботланган. Бугун далаларимизда кўзни  қувнатиб, кузнинг майин шабодасида тебраниб турган, олтиндек товланётган мана бу ўсимлик, шолининг янги навлари мамлакатимиз олимлари ва хорижлик мутахассисларнинг ҳамкорликдаги илмий изланишлари меваларидир.

Бугун республикамизнинг аксарият шоли далаларига “ўроқ” тушди. Бободеҳқон ўз меҳнатининг самарасини кўрадиган, пешона терисини йиғиштириб оладиган пала келди. Эндиги вазифа халқимиз ризқу-рўзи бўлган бу неъматни нес-нобуд қилмай йиғиб олишдир. Умуман бу йил шолининг ҳосили қандай? Қайси янги нав далаларимиз ва иқлим-шароитимиз учун мос келди? Бу саволга жавоб топиш учун соҳа олимларига мурожаат қиламиз.     

Хусусан, шоличиликда ҳам бугун бир қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Зеро, ушбу ўсимлик дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда учинчи, ҳосилдорлиги бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Сув танқислиги кучаётган бир шароитда тезпишар, сувни кам талаб қиладиган, серҳосил навларга талаб ошади. Шундан келиб чиқиб, илмий муассаса томонидан ҳосилдорлиги гектаридан 82 центнерга етадиган тезпишар, 74 центнердан кўпроқ шоли олиш мумкин бўлган ўртапишар ва 80 центнердан юқори ҳосил берадиган кечпишар навлар яратилди. 

Шоличилик илмий-тадқиқот институти олимларининг илмий изланишлари натижасида ўтган йилда яратилган шолининг “Садаф” ва “Биллур” янги нави истиқболли деб топилиб, Ўзбекистон ҳудудида экишга тавсия этилди. Жорий йилда эса улар сафига яна эртапишар ва ўртапишар “Толмас” ва “Марварид” навлари қўшилди. Бундан ташқари шоличиликда илғор мамлакат олимлари билан ҳамкорликда қатор янги навлар яратилди ва бу борада бир қатор янги лойиҳаларга қўл урилмоқда. 

Ҳаттоки шоли даласида парвариш қилинган балиқлар ҳам зараркунанда ва бегона ўтларга қарши курашда, юқори ҳосил олишда ижобий натижа берар экан.  

- Олти ойдан буён Шоличилик илмий-тадқиқот институти олимлари билан ҳамкорликда янги навлар устида иш олиб бормоқдамиз, - дейди Жанубий Кореянинг “KOPIA” лойиҳасининг шоличилик бўйича мутахассиси Lee Jeong Gwan. – Лойиҳа доирасида 316 000 долларлик ускуналар келтирилди. Хоразм, Андижон, Наманган, Сирдарё вилоятларида шоликор фермер хўжаликларида юқори унумдор хорижий янги авлод уруғликлари етказиб берилди. Лойиҳада иштирок этган 30та хўжаликка шоли уруғлари 300 гектар учун 50% арзонлаштирилган нархларда берилди. Келгусида яна 500 гектарга ушбу серҳосил уруғлар экилади. Лойиҳага 2025 йилдан Фарғона ва Қорақалпоғистон Республикаси шоликорлари ҳам қўшилади. 

Бундан ташқари 40 минг долларга кўчат етиштириш учун 2та замонавий иссиқхона қуриб берилди. Жанубий Кореядан келтирилган техникаларни сақлаш учун омборхона қурилди. Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг 5 нафар олимлари Кореяда малака оширдилар.
Бундан кейинги лойиҳаларимиз ҳам кўп. Масалан, келгуси йилда далага уруғ, гербицид, минерал ўғит сепадиган дронларни олиб келишни режалаштирганмиз. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан шоличилик агрокластерлари ва шоли экишга рухсат берилган минтақаларда, шоли етиштирувчи фермер хўжаликларида элита уруғчилик хўжаликлари ташкил қилиниши, шунга асосан мамлакат бўйича бўйича 22 та туманда 3920 га майдонда юқори авлодли ва 80 гектар майдонда оригинал авлодли шоли уруғликлари етиштириш вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифаларнинг тўлиқ амалга оширилиши келгусида серҳосил навларни яратилишига, бозорларимизда нархлар барқарорлигини сақлаб қолишга ижобий таъсир этмай қолмайди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/95t8KmH9eyk" title="Sholichilikda yil yaxshi keldimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоличиликда йил яхши келдими? (+видео)