Шоирнинг янги китоби: “Маъюс шодлик”
Шеър туғилаётган лаҳза, онлар нега зулмат бағрини ёриб отаётган тонг ёки йўқлик қаърига сингиб бораётган шафақ нурларига менгзаб кетади?..
Шеър қачон дунёга келади?
Бу жараённинг маълум бир вақти борми?..
Шеър туғилаётган лаҳза, онлар нега зулмат бағрини ёриб отаётган тонг ёки йўқлик қаърига сингиб бораётган шафақ нурларига менгзаб кетади?..
Шеър, шеъриятнинг сеҳри, сиру синоати нимада?.
Таниқли шоир Турсун Алининг “Академнашр” нашриёти томонидан чоп этилган “Маъюс шодлик” деб номланган китобини мутолаа қиларкансиз, беихтиёр кўнглингиздан ана шундай ўй, хаёллар кечади. Адабиётдан, кундалик матбуот, газета-журналлар фаолиятидан хабардор китобхон биладики, шоир Турсун Али сермаҳсул ижодкор.
Илк китоби 1979 йили “Зангори овоза” номи билан чоп этилган бўлса, бугунги кунга келиб нашр этилган китобларининг адади 20тага етиб қолди.
Турсун Али ўзига хос йўл, йўналиш ва мухлисларига эга шоир.
Китобданшоирнинг “Она тилим”, “Тошкент Сити оқшоми”, “Зомин тоғларида”, “Сўх дарёси”, “Кўнгил изтироблари”, “Ёлғиз кунлар”, “Анвар Обиджон вафотига...” каби ўнлаб янги шеърлари ва рус шоири ВелимирХлебников ижодидан қилган таржималари ҳам ўрин олган.
Фалсафа фанлари доктори, профессор Виктор Алимасовнинг “Юрагим эшиги сенга очиқ...” номлисўнгсўзи эса шеърхонни шоир ижодига қизиқишини янада орттиради.
Қуйида шоирнинг “Юрт одами” шеърини мухлислари ҳукмига ҳавола қиламиз:
Ватан кенгликларин ардоқлаб суйгай,
қучар дарё соҳилин қучгани каби.
Юрт одами кундуз тинмайди,
тунлар тиним йўқ.
Не тонг, тафаккур оламида,
ҳар қадамида
яралгай кашфиёт,
яралгай Абадият...
Унинг онги,
шуури
заранг тупроқ,
тоғлар қаърига энар.
Вужуд-вужудига қуёшнинг олтин нурлари инар.
Ватан,
эл қайғуси
уни етаклар ўтмиш,
бу кунга,
қўл берар юлдузларга.
Эртаси ёруғ, шубҳасиз.
У Ватан сарҳадлари аро елдирим шамолдек еладур,
Қадамида боғлар гуллар тўлиқиб.
Ҳаёт уммонида асрларга кетгулик бинолар қалқир.
Адир этакларида шовуллар буғдойзор.
Жўшиб қўшиқ айтар сой.
Ҳориган ерларда балқир пахтазор,
теграсида сабо ишқайлар изҳор.
У йўлдан-да узун йўл юрар,
само дарвозасига туташ кўприклар...
Ҳаяжонга чўмилар Дунё.
Ҳаяжонга чулғанар Осмон.
Ҳаяжонга бурканар юрагим – Ўзбекистон!
Алишер Назрулло