Шоир ўқувчи-ёшлар билан учрашди
Сурхондарё вилоятида ҳам 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Термиз шаҳрида жойлашган Ал Ҳаким ат-Термизий номидаги 1-вилоят ёш физик-математиклар мактаб-интернатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Сирожиддин Саййид билан ўтказилган учрашув ҳам болажонлар қалбида илиқ таассуротлар қолдирди.
[gallery-2635]
Шоир ўқувчиларни байрам билан қутлаб, дўстона суҳбат қурди.
Тадбирда мактаб кутубхонасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тавсияси билан чоп этилган 100 га яқин сара бадиий адабиётлар совға қилинди. Мактаб-интернати боғига Сирожиддин Саййид бошчилигида Термиз иқлимига мос бўлган гужум кўчати экилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА