Қўшиқларини завқ билан тинглайдиган Чустийнинг ҳаёти қандай кечган? Унинг ижодидаги ўзига хос жиҳатлар нималардан иборат? Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида атоқли шоир Чустий таваллудининг 120 йиллигига бағишлаб ташкил этилган тантанали адабий тадбирда шу ҳақда сўз борди. Адабий анжуманда Чустий ижодининг бетакрор жиҳатлари, унинг ҳаёти, ижодий фаолияти хусусида атрофлича сўз юритилди.

– Чустий шеърларини ўқиган китобхон қалбида комиллик фароғатини туяди, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо. – Унинг ғазалларидан инсон қалби осмон қадар юксалиб, кўнгил шу ажиб туйғулардан мунаввар бўлади. Чустий ижодига халқимиз талпинишининг асосий сабабини унинг шеъриятидаги  ўлмас қадриятлардан, гўзал анъаналар тараннумидан топамиз. Чустий мумтоз шеъриятни замонавий шеърият билан боғлаб турган ижодкор эди. Унинг ижодини кўнгил дарси, имон дарси, деб атасак ҳам янглишмаймиз. Чустий домла арузнавислик бўйича шеъриятда ўзига хос мактаб яратган. Унинг шеъриятида халқимизга бўлган чексиз меҳр-муҳаббатни кўриш мумкин.  

– Чустий домланинг шажара илдизлари Даҳбедий ва ундан ҳам узоқ асрларга борувчи аждодларга туташ, – деди Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров. – Чархий, Муқимий, Собир Абдулла каби Чустий домла ҳам девон соҳиби эдилар. У тирикликни қандай эҳтирос билан куйласа, “индамаслар олами”ни ҳам шундай билимдонлик, зеҳну заковат билан куйлаган. У илдизлари тарих қаърига етган хонадонда таваллуд топган. Буюк бир шоирлар авлодига мансуб эдилар. Чустий домла ўша шажаранинг муносиб вакили сифатида яшаб ўтди. Унинг қайси ижод намунасига қараманг, XX аср донишмандлигини, ҳикматларини кўрасиз. 1939 йилда ҳукумат Чустийни Тошкентга чақириб олади. Қадимий қўлёзмаларни ўрганишда унинг билими, истеъдоди жуда қўл келарди.  

Адабиётшунос олимнинг фикрича, Навоий ижодини мукаммал ўрганиш ва халқимизга тақдим этишда Чустийнинг хизматлари катта бўлган. Чустийнинг Муқимий номидаги Ўзбекистон мусиқали театрига бош директор этиб тайинланиши мазкур ижодий жамоанинг оёққа туришида катта аҳамият касб этган. Катта Фарғона канали, Фарҳод ГЭСнинг бунёд этилишида, у ердаги ишчиларни доимий маънавий қўллаб-қувватлашда Чустий каби ижодкорларнинг шеърлари одамларга ўзига хос рағбат бағишлаган. Ҳаётнинг турли синовларидан доим матонат билан чиққан Чустий Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институтида ҳам самарали фаолият кўрсатган.  

Адабий анжуманда Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, адабиётшунос олим, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Сувон Мели, адабиётшунос олим Зуҳриддин Исомиддинов, шоира Муножат Нурматова ва бошқалар Чустий ижодининг ўзига хос жиҳатлари хусусида батафсил сўзлади. Шоирнинг нечоғли ҳалол, камтарин, ўз ишига катта масъулият билан ёндашган ижодкор, чин инсон бўлгани алоҳида эътироф этилди.    

Айтиш керакки, Чустий шоирнинг адабий тахаллуси бўлиб, у Наманганнинг Чуст туманида таваллуд топган. Манбаларга кўра, Чустийнинг  асл исм-шарифи Набихон (Набихўжа) Нуриллахўжа ўғли бўлиб, у 1904 йилнинг 20 февраль куни тўқувчи-ҳунарманд оиласида дунёга келган.  

Чустий бутун умри давомида йигирмага яқин шеърий тўплам яратган ва нашр эттирган бўлиб, улар жанр ва услуб жиҳатдан бой ва рангиндир. Унинг «Қўзғол» (1942), «Шамшир» (1943), «Лолазор» (1945), «Ҳаёт завқи» (1951), «Гул мавсуми» (1969), «Ғазаллар» (1978), «Ёд этинг камтарин Чустийни ҳам» (1984) каби қатор шеърий мажмуалари қаторида «Зафарнома» (1939), «Тириклайин жаннатга кирган кампир» (1939), «Кийикнома» (1940), «Гул садоси» (1949), «Уйғуробод» (1948), «Боғи эрам» (1978) каби достонлари ҳам китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинган.  

Шунингдек, шоирнинг мумтоз адабиётимиз анъаналаридан озиқланган «Ҳаётнома» (1988), «Садоқат гуллари» (1992), «Кўнгил тилаги» (1994) каби девонлари китобхонга Шарқ – мусулмон ахлоқи фалсафасини сингдиришда эстетик роль ўйнайди. Унинг сўнгги «Кўнгил тилаги» девонига кирган бир қатор ғазаллар, мухаммас ва маснавийлар бу жиҳатдан муҳим қимматга эгадир.  

Чустий қўшиқчи шоир сифатида айниқса машҳур эди. Унинг ўнлаб ғазаллари 30-йиллардаёқ граммпластинкаларга муҳрланиб қолган. Шоирнинг «Ёримга савол», «Ноз этма»,  «Минг балони енгади», «Муҳтож бўлмағай», «Сурмага муҳтож эмас», «Бевафоларнинг иши», «Ошно бўлмай туриб» ва «Онанома» каби ўнлаб кўшиқлари мухлислар қалбидан ўрин олган.  

Чустий драматург ва таржимон ҳам эди. У бошқа муаллифлар билан ҳамкорликда «Даврон ота», «Қурбон Умаров» ва «Жасур оила» каби саҳна асарларини ёзган. Ҳофиз, Собир Термизий, Мирза Ғолиб, Али Сардор, Мирзо  Турсунзода асарларини ўзбек тилига таржима қилган. 

Адабий тадбир якунида сўзга чиққан Чустийнинг фарзанди Бахтиёр Набихон отаси ижодига кўрсатилаётган улкан эътибор учун миннатдорлик билдирди. Анжуманда Чустий ғазалларига басталанган қўшиқлар ижро этилди. Хотира анжумани жуда файзли руҳда ўтди.  

Назокат Усмонова,  

Аҳмаджон Эргашев (сурат),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоир Чустий гўзаллик ва маънавий баркамоллик куйчиси эди