Ёз чилласи ҳали келмаган бўлсада, ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетди ва ҳамма дам олиш кунлари соя-салқин жой излади. Шоҳимардон эса тўрт фаслда бирдек гўзал оромгоҳ. Унинг арчазор тоғлари, тошқин дарёлари, бетакрор чиройга эга кўллари ҳамиша сайёҳларни ўзига мафтун этган. Бугун ҳам Шоҳимардон гўё халқ сайли каби гавжум.

“Рухсор” телевидениеси жамоаси ташаббуси билан водий санъаткорлари Шоҳимардонга келиб аҳоли учун янги қурилган амфитеатрда концерт ташкил этишди. Унда Ўзбекистон халқ хофизи Илҳом Иброҳимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Қиличбек Тожиев, Яҳёбек Мўминов ва бошқалар халқ талаби ила саҳнага чиқдилар. Сўз усталари – қизиқчи-ю аскиячилар ҳам даврани қизитди. Дам олувчилар эса яратилган қулай шароит учун давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирдилар.

Шоҳимардондаги санъат оқшомлари ҳали узоқ кунлар давом этади.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/_757vI3khHU" title="Шоҳимардонда санъат оқшомлари" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов(видео, сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳимардонда санъат оқшомлари