Шоҳимардон манзаралари туркумидан лавҳаларни давом эттирамиз.

Қишлоқ марказидан икки йўл бошланади. Бири кўллар, иккинчиси асрий арчазорлар томон элтади сизни. Бу гал биз Кўксув дарёси ёқалаб йўлга тушдик. Уч-тўрт чақирим юргач, унинг адоғи, шундоқ тоғ этагида осма йўл бошланади. Бу ерда сайёҳлар учун хавфсиз шароитлар яратилган. Осма йўлнинг  кутиб олувчи ва кузатувчилари бор. Биз ҳам халқ ибораси билан айтганда “осма пақирча”ларнинг бирига чиқдик.  

–Шундай қилиб биз тоғлар тепасидаги кўл томон осма йўл орқали кўтарилмоқдамиз. Бу йўлнинг узунлиги 1280 метрни ташкил этади.  

Осма йўл анчайин тик. Ўн беш дақиқа сизни 700 метр баландликка кўтаради, яъни манзил денгиз сатҳидан 2250 метр юқорида. Манзаралар эса бениҳоя гўзал. Йўл йўлакай ғор оғзидан отилиб чиқаётган бир анҳор сувни кўриб ҳайратланасиз. Яна юқорироқда эса тоғдан беш панжа чиққандек, бешта ёнма-ён жилғалардан сув оқиб туради. Қизиғи шундаки, ғор ва “беш панжа”дан чиқаётган сув миқдори қишин-ёзин бир меъёрда. Лекин у қаердан келади, ҳамон жумбоқ.  

Мана ниҳоят осма йўлнинг охирги нуқтасига етиб келдик. Бу ерда ҳам хавфсизлик ходимлари хизматда.  

Во ажаб. Мана бу манзарага қаранг. Унинг гўзаллигидан кўз қамашади. Дунёнинг машҳур “Баллатон”, “Севан”, “Байкал” кўлларидан-да гўзал сув ҳавзаси сизни маҳлиё этади. Унинг мўжизавийлиги шундаки, у 2250 метр юқорида, учта тоғ оралиғидан макон топган.  

Биз шу ерда қайиқлардан бирига ўтирдик. У ниҳоятда майин ва мусаффо, балки, шифобахш сувли кўл узра сузиб кетди. 

–Кўлимиз қорлар сувидан йиғилган. Чуқурлиги 8 метр. Кунлар исиган сайин қор эриб кўл сатҳи яна кўтарилади. Бир кунда ўн-ўн беш марта қатнайман, – дейди қайиқчи Асдусамад Орипов.  

Икки чақирим сузиб ўтгач арчали тоғ ёнбағридаги сўқмоқдан яна юқориладик. Оқсоч қоялардан жилға олган тоғ дарёси шошилиб-шошилиб Кўлиқуббонга қуйилади. Кейин эса, сўқмоқлар оралаб ўтсангиз олдингизда яна бир улкан кўл пайдо  бўлади. У – кўк кўл. Бундай деб номланишининг сабаби у кўк рангда. Кўлиқуббон эса яшил рангда.  

Мана, ёз ёмғири ҳам ёғиб юборди. Энди тезроқ четга чиқиш керак.  

Аслида осмондан тушаётган ҳар бир томчида қут-барака, меҳр-мурувват, гўзаллик уфуриб турибди. Кўк кўл эса янада чирой очгандек эди. Бу не синоатки, қоялар бағрида Фотима-Зуҳра каби икки опа-сингил кўл бизга ҳаёт сабоғини бериб турса. Улар гўё, дунёгина абадий, қолгани ўткинчи, не-не қудрат отига минган инсонларни кўрмадик биз, бугун сиз дийдорлашяпсиз, деяётгандек эди.  

Шу ерда, икки кўл оралиғида Тошкенту азимдан келган пиру бадавлат Арофатхон она  ва Абдураҳмон ота Алимбобоевларни учратдик.  

–Кўл жуда чиройли. Ҳавоси тоза. Одам нафас олганда ҳамма дардлардан фориғ бўларкан. Бу ерда даво топаркан ҳамма. Нафас йўлларига жуда даволи. Одамлари хушмуомала ва меҳмондўст, – дейди онахон. –Бир пайтлар пиёда келарди тош йўлаклардан. Ҳозир осма йўл очилган. Кемалар икки кўлни бирлаштириб турибди. Бизга жуда ёқди.  

Абдураҳмон отанинг ҳам Шоҳимардон, кўл сафари ҳақидаги таассуротлари бир олам эди.  

–Ўзбекистон, она юртимизнинг энг гўзал жойларидан бири экан. Атайин кўргани келдик. Шароитлар зўр. Шоҳимардонда Ҳазрат Али, уларнинг набираларини зиёрат қилдик. Ўзбекистондаги мана шунақа зиёратгоҳлар ободлигини кўриб кўзимиз қувонди. Президентимиз айтяптилар, саёҳатчиликни ривожлантирайлик, деб.  

Ҳа, давлат раҳбари туризмни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида бир неча қарорлар қабул қилди. Ўзгаришларни ҳатто ички сайёҳлар сони кескин ортиб бораётганидан ҳам кўриш мумкин.  

Сиз ҳам Шоҳимардонга, унинг бетакрор гўзал кўлларини ўз кўзингиз билан кўргани келинг.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Bc2VlaCQ278?si=-gvpDtfmA2mapDVR" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳимардон манзаралари: Тоғлар бағридаги афсонавий кўллар (+видео)