Олис тарихдан бугунги Андижонга ташриф буюрган шоҳ Бобур виқор ила оҳиста қадамлар билан майин мусиқа садолари остида шаҳар марказида ўзининг хотирасига атаб барпо этилган Бобур майдонининг саҳнасига кўтарилади. Барчанинг диққати, эътибори унга қадалган.

Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму?!  

Хаста кўнглум чекмаган дарду балоси қолдиму?!  

Мени хор этти-ю қилди муддаини парвариш,  

Дахри дунпарварнинг ўзга муддаоси қолдиму?   

Ушбу ғазални ўқиб бўлган Бобур Мирзо халойиққа таъзим қилди. Гўзал ғазал,  ўзбекона одоб дилларни жунбишга келтирди.  

[gallery-10563]

З.М.Бобур номли вилоят мусиқали драма театри санъаткорлари томонидан намойиш этилган ана шундай театрлашган кўринишлар билан Андижон шаҳрида ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бошланди.  

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шоир ва ёзувчилар, бобуршунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этмоқда.  

Тадбир аввалида иштирокчилар томонидан Бобур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, улуғ саркарда ва шоир хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З, УМРЗОҚОВ (фото),  

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳ ва шоирга эҳтиром