Бухоро вилояти Шофиркон тумани пахтакорлари белгиланган маррани забт этди.

Президентимиз ташаббуси билан қишлоқ хўжалигига янги — кластер тизимининг жорий этилгани ўз самарасини кўрсатди. Бу истиқболли тизим туфайли ғўзага ўғит бериш, зараркунандаларга қарши курашиш, агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш ўз вақтида амалга оширилди. Шунингдек, ишлов муддатларига тўла риоя қилиниши ва албатта меҳнатга ҳақ тўлаш, юқори манфаатдорлик муваффақият омили бўлди.

Жорий йил ҳудудда жами 374 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 10 минг гектардан зиёд майдонда пахта етиштирилди. Агар 2019 йилда миришкорлар ялпи хирмони 29 минг 800 тоннани ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 32 минг 400 тоннадан ошди. Муҳими, унинг аксарият қисми юқори навларга сотилди.

Ҳудудда масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Бухоро Зарҳал Текс” билан 105 та, “Buxoro Agro Cluster” билан 222 та ва “WBM Romiteks” буюртмачи субъекти билан 47 та пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ҳосил етказиб беришга доир шартномалар тузган.

“Бухоро Зарҳал Текс” МЧЖ тумандаги 4 минг 500 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирмоқда. Хусусан, кластер томонидан жорий деҳқончилик мавсумида 3 минг гектар ер майдонида ғўза парваришланган. Бу ўртача ҳосилдорликни 33 центнердан чамалаганда, қарийб 10 минг тонна атрофидаги ҳосил деганидир. Бугунга келиб туманнинг умумий “оқ олтин” хирмонида “Бухоро Зарҳал Текс”нинг 10 минг 184 тонна, “Buxoro Agro Cluster”нинг 17 минг 456 тонна, “WBM Romiteks”нинг эса 4 минг 720 тонна ҳиссаси қўшилмоқда. Маҳаллий иқлимга мос “Бухоро-6”, “Бухоро-8”, “Бухоро-10” навли серҳосил пахта навидан баракали хирмон кўтарилган биргина “Бухоро Зарҳал Текс” МЧЖ томонидан 1 минг 500 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилингани ҳам ҳосилдорлик ошишига хизмат қилди.

Тумандаги фермер хўжаликларининг аксарияти биринчи теримдаёқ белгилаган режани бажарди. Буни Мазлахон Чандир, Боғиафзал, Искогари, Вардонзе, Ш.Ҳамроев, Денов каби 12 та ҳудудда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари меҳнат ғалабаси мисолида кўриш мумкин. Етиштирилган ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олиш учун мавсум бошидан 183 та терим отряди шакллантирилди. Улар таркибига 17 минг нафардан ортиқ кўнгилли теримчилар жалб этилган. Мавсум давомида теримчиларга “Агробанк” туман филиали томонидан 41 миллиард сўмдан зиёд маблағ пахта пули сифатида тарқатилган.

– Тасарруфимизда Дўрман, Султонобод, Темирчи ва Шибирғон маҳаллаларида иш олиб бораётган 19 та фермер хўжалигининг 863 гектар ерида “оқ олтин”дан мўл ва баракали ҳосил етиштирилди, – дейди “Дўрман” ҳудуди раиси Эркин Ҳикматов. – Ўтган йилги мавсумда 845 гектарли контурдан туманда пешқадамлар сафида давлатга пахта сотиш шартнома режасини 3 минг 34 тонна ўрнига 3 минг 630 тоннага етказиб, бу борадаги режани 120 фоизга уддалаган бўлсак, жорий деҳқончилик йилида ҳам худди шу натижага эришиб, ялпи “оқ олтин” хирмонини 3 минг 600 тоннага етказдик. Асосийси, далаларимизда йиғим-терим давом этмоқда.

– Донгдор пахтакорларимиздан “Тезгузар” ҳудудида Илҳом Сафаров бошқариб келаётган “Иброҳим Илҳом даласи” фермер хўжалиги 26 гектар ердан шартномада белгиланган 91 тонна ўрнига амалда 117 тонна “оқ олтин” хирмонини яратиб, гектарлар ҳосилдорлигини 45 центнерга етказди, – дейди туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Элёр Эргашев. – Умуман давлат шартномаси бажарилганига қарамасдан шу кунда деярли 2 минг гектар пахтазорда ҳали терим давом эттирилмоқда. Бу ялпи хирмонга қўшимча 1 минг 500 тоннага яқин “оқ олтин” деганидир. Натижада ҳар гектар ҳосилдорлиги 36 центнерга етказилади.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, туманда бу йил пахта ҳосилидан кутилаётган ялпи даромад 330 миллиард сўмдан кам эмас. Бу уч йил олдинги даромаддан икки баробар кўп. Албатта бу сармоя аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш, ҳудуд муҳандислик-коммуникация тармоқлари, маданий-маиший инфратузилмасини такомиллаштиришга сарфланади.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шофирконда ҳосил мўл бўлди