Шофирконда ғўза нишоналари ердан бош кўтарди
Бухоро вилояти Шофиркон тумани Вардонзе ҳудудида жорий йилда ҳудуддаги пахтачиликка ихтисослашган 73 та фермер хўжалигида мавсум бошидан пахта хомашёсини етиштириш бўйича ер тайёрлаш, шўр ювиш ишларини ўз вақтида адо этди.
2021 йилда ҳудуддаги пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан 1 минг 412 гектар майдондан “оқ олтин” етиштириш режалаштирилган. Мутахассислар тавсияси ҳамда омилкорлик билан олиб борилаётган агротехник тадбирлар натижасида туманда биринчилардан бўлиб қилинган меҳнатнинг илк нишонаси кўринди.
Буни ҳудуддаги “Азим – Шофиркон юлдузи” хўжалиги мисолида кўриш мумкин. Бугун қатор ораларига экилган 65 гектардан иборат пахта майдонларида чигит униб, ғўза нишоналари ердан бош кўтарди.
Эндиликда ғўзага ишлов бериш, озиқлантириш, культивация каби тадбирларни олиб боришга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Зариф Комилов, ЎзА