Инсон тафаккурини бойитиши, дунёқарашини ошириши учун китоблардан бошқа яна қандай манбаларга суяниши керак?

Маънавий қашшоқлик одамни қандай фожиаларга бошлайди? 

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, публицист Шодмонқул Салом билан суҳбатимиз асносида ушбу саволларга жавоб олдик. 

—Шундай бир сатр бор: “Қорни очса, елкасига ёй илармиш, ов қилиш учун, қорни тўйса, бир-бирини ов қилармиш”...Қорни тўйганда баъзан инсон маънавиятдан узоқлашиб кетади. Қорин билан руҳнинг озуқаси бошқа-бошқа. Жалолиддин Румий ҳазратлари “Тананг отдир, руҳинг унинг суворийси, от озиғи суворийга озуқ бўлмас” деганида катта мақсадни кўзлаган. Шунинг учун ҳам инсон китоб билан, ўзлиги билан, Оллоҳни эслаш, ундан қўрқиш билан маънавий руҳини тўлдиради. 

Китоб бизга доим керак. Бир файласуфнинг шундай гаплари бор: “Халқ учун нондан кейин энг муҳими мактаб”. Нон ҳам, мактаб ҳам муҳим. Бугун инсонлар фаровон жамиятда яшаяпти. Одамнинг яшаш шароити қанча осонлашса, шунча эркатой, танти бўлиб бораверади. Шунинг учун бугун бир-биридан узоқлашиш кучайди. Ёлғизлашиш кучайиб, инсон индивидуаллашиб қолди. Ёлғизлик бугун, айниқса илмий тилда айтганда “Z” (zed) авлодни қамраб олди. “Z” (zed) авлод деганда ҳеч нарсага қизиқмайдиган, ҳеч нарса уни эргаштира олмайдиган авлод тушунилади. Ана шу авлод бугун ёлғизланиб қолди. Ёшликдаги зерикиш хавфли, кексаликдаги зерикиш аламли бўлади. Инсон ёлғизландими, зерикади. Буни ўз вақтида англамаяпмиз. Бу бизнинг катта фожиамиз. 

Рамазой ойи эди. Андижон вилоятига хизмат сафарига боргандик. Оғиз очишга кетаётган пайтимиз машинамиз чорраҳага тўхтаган пайтда, 20-21 ёшлардаги ёшгина йигит идишда сув узатди. Йўлдаги одамлар оғзини шу сув билан очсин деб сув узатди. Савобталаб йигит экан дея хурсанд бўлдим. Раҳмат деб сувни олсам, идишга “дуо қилинг, Грин-картам чиқсин” деб ёзиб қўйибди. Хафа бўлиб кетдим. 21 ёшли йигит – ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган, турмуш қурмаган йигитнинг Рамазон ойида, муқаддас кунларда энг катта орзуси шу экан. Китоб нега керак? Мана шу нарсаларни ўргатиш учун. Китоб ўқиган, адабиётга яқинлашган инсонларнинг қалби бўлади. Қалби бор одам, ҳеч қачон Ватанга хиёнат қилмайди. 

Шодмонқул Салом билан суҳбатнинг тўлиқ қисмини ЎзАнинг You Tube саҳифасида кўришингиз мумкин. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YqNXEmr6R9M" title="Shodmonqul Salom: Qalbi bor inson Vatanga xiyonat qilmaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, Д.Ёқубов, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шодмонқул Салом: Қалби бор инсон Ватанга хиёнат қилмайди (+видео) 