Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани маҳалла ёшлари ўртасида “Шижоат ва ғайрат“ ҳарбий-спорт мусобақасининг маҳалла босқичи ўтказилди.

Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган ушбу мусобақада 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган Белтепа, Янги Жарариқ, Эски Жарариқ, Хувайдо, Катта Жарариқ, Бўстон, Янги Белтепа, Ибн Сино, Ипакчи, Ўзбекистон, Шодлик, Зафаробод маҳалла ёшлари иштирок этди.

Мусобақа 6 та шартдан иборат бўлди. Жумладан, иштирокчилар турникда тортилиш, пресс машқлари, ўқув гранатасини узоқликка улоқтириш, қисқа ва узоқ масофага югуриш, АК-74 калашников автоматини тўлиқ ва нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, мерганлар беллашуви шартларини бажарди.

Ғолиб ва совриндорлар туман босқичига йўлланмани қўлга киритади. Ушбу мусобақалар жадвал асосида республикамиз бўйлаб барча жойларда ташкил этилмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шижоат ва ғайрат“ мусобақалари давом этмоқда