Пойтахтимизда бўлиб ўтган “Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити: асосий якунлар ва ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро анжуманда онлайн қатнашган Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги халқаро муносабатлар институти Стратегик тадқиқотлар маркази илмий раҳбари Шири Шириев кузатувчи давлат вакили сифатида ташкилот доирасида эришилаётган натижаларни ҳаққоний эътироф этди.

- Самарқанд саммити ҳозирги мураккаб геосиёсий шароитда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг интеграциялашуви жараёнига янги суръат бағишлади.

ТДТ бугунги кунга келиб Марказий Осиёда ўзига хос сиёсий аҳамият касб этиши баробарида ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатни  янада мустаҳкамлайдиган минтақавий тузилмага ҳам айланди.

Табиийки, жамоанинг бундай тарихий қисқа вақт ичида нуфузли халқаро тузилмага айланиши мантиқий ва тарихий асосларга эга.

Биринчидан ТДТ сиёсий ёки ҳарбий уюшма эмас, фақат ҳаёт ва иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги шерикликка асосланган фаровонлик ва ривожланиш платформасидир.

Иккинчидан географик майдони Туркий давлатлар ташкилотининг савдо-транзит имкониятидан самарали фойдаланиш имконини беради. Ҳамкорлик кенгайиши истеъмолчи давлатларга углеводород ресурсларини  тез ва тежамли ташишга ёрдам бермоқда.

Аксарият мутахассислар кенг маконда жойлашган, ўзига хос, турлича ташқи сиёсий йўналишга, иқтисодий стратегияга эга мамлакатлар бир ташкилот доирасида бирлашганини улкан муваффақият, деб атайдилар. Зеро, улкан Евроосиё маконида Шимолдан Жанубга ва Шарқдан Ғарбга асосий йўналишлар Марказий Осиё, Жанубий Кавказ мамлакатлари ва Туркия орқали  ўтади.

Шунингдек, “Туркий дунё нигоҳи-2040” концепцияси муллифлари “барча мамлакатлар фаровонлиги” ва “умуминсоний қадриятларни тарқатиш”га тенг даражада хизмат қилувчи халқаро тизим яратишга чақирадилар.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шири ШИРИЕВ: ТДТ фаровонлик ва ривожланиш платформасидир