Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 майдаги “Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, қулай агробизнес муҳитини яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса тадбиркорларнинг фаолиятини кенгайтиришга, учраётган ҳар қандай муаммоларни бартараф этишга хизмат қилмоқда.

Палзада САЛИЕВА – Кегайли туманидаги “Орзу" фермер хўжалиги  раҳбари, “Йил аёли” кўрик-танловининг гран-при соҳибаси:

– Мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорлик ва фермерлик билан шуғулланиб келаётган аёллар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. 1994 йилдан буён фермерлик билан шуғулланиб келмоқдаман. Фермер хўжалигимизнинг умумий ер майдони 602 гектарни ташкил этиб, 31 нафар киши  доимий иш билан таъминланган.

2017-2019 йиллари давлатимизга 235 тонна пахта топшириб, ҳосилдорлик 33 центнерга етказилди. 50 гектар буғдойдан ҳам режани ортиғи билан бажариб келмоқдамиз. Шунингдек, 30 бош қора мол, 60 бошдан зиёд қўй-эчки ва парранда боқилмоқда. Фермер хўжалигимиз пахтачилик ва ғаллачиликнинг ўзидан йилни 430 миллион сўмлик соф фойда билан якунлади. 1 гектар майдонда “Оналар боғи”ни ташкил этдик. Менинг камтарона меҳнатим инобатга олиниб “Йил аёли” кўрик-танловининг гран-при ғолибаси, деб топилдим ва Президент совғаси – “Жентра” автомашинаси билан тақдирландим.

Бугунги кунда асаларичиликни ҳам йўлга қўйганман. Келажакда буғдойни қайта ишлаш цехини ташкил этмоқчиман. Бунда давлатимиз раҳбарининг юқоридаги қарори фермерларга кенг имконият беради. Жумладан, қарорда қайд этилганидек, шимолий туманлардан рўйхатдан ўтиб, мазкур ер майдонларида фаолият юритадиган қишлоқ хўжалигига ихтисослашган тадбиркорлик субъектларига (бундан кластерлар мустасно) ушбу фаолиятдан олинадиган даромади бўйича айланмадан олинадиган солиқ, шунингдек, мазкур туманлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва сақлаш мақсадида фойдаланиладиган ер участкалари ва мол-мулки бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

Улбосин АННАБАЕВА – Тахтакўпир туманидаги “Раъно чевар” кўп тармоқли хусусий корхонаси раҳбари, “Шуҳрат” медали соҳибаси:
– Оролбўйининг шимолий ҳудудларида тадбиркорлик билан шуғулланиш ўзига хос муаммоларни юзага келтиради. Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган қарори дастуриламалдир.

Корхонамиз фаолияти асосан тикувчилик йўналиши бўлганлиги учун 2012 йили “Микрокредитбанк”нинг Чимбой туман филиалидан 39,5 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, унга 12 та замонавий тикув машинасини харид қилдик.

Ҳозирги кунда корхонада 5 нафар киши доимий иш билан таъминланган. 2017 йили БМТнинг грант лойиҳасида туя жунидан кўрпача ишлайдиган машинасини ютиб олдик. Туя сутидан ташқари унинг жунидан ишланган маҳсулотлар инсон саломатлиги учун жуда фойдали. Шунинг учун ҳам маҳсулотларимиз  ҳозирги  кунда ички бозорда харидоргир.

Президентимиз қарорида белгиланган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда фаолиятимизни янада кенгайтириш ниятидамиз. Туя жунини ювадиган машина харид қилиб, маҳсулотларни фақат ички бозорга чиқариш билан чекланиб қолмай, қўшни давлатларга ҳам экспорт қилишни режалаштиряпмиз.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шимолий ҳудуд тадбиркорлари учун имконият