Шимолий денгизда икки кема тўқнашди
Германиянинг Шимолий денгиздаги Гельголанд оролидан 22 километр жануби-ғарбда Багама ороллари байроғи остидаги икки кема – Буюк Британиянинг “Верити” ва “Полесье” кемалари тўқнашуви натижасида етти киши бедарак йўқолди.
“AзерТAЖ” хабарига кўра, ҳалокат 24 октябрь куни эрталаб соат 5 да содир бўлган. Эрта тонгдан сувда одамларни қидириш ишлари бошланган. Ҳозирча бир киши вафот этгани маълум. Испанияга йўл олган 190 метрлик “Полесье” юк кемаси яроқли ҳолатда. Кемада 22 киши бўлиши керак. Қутқарувчилар ҳарорат паст бўлишига қарамай, йўқолганларни тирик топишга умид қиляпти.
Бу ҳудудда шамол жуда кучли эсади. Германиянинг етакчи газеталаридан бири – “Frankfurter Allgemeine” нашрига кўра, ел кучи Бофорта шкаласи бўйича олтинчи даражага етади, тўлқиннинг баландлиги, тахминан, уч метр. Воқеа жойида бир неча денгиз қутқарув кемаси ва вертолёт ишлаяпти.
Қутқарув хизмати раҳбари ва Швеция денгизда қутқарувчилар жамияти капитани Адам Голль-Расмуссен сўзларига кўра, кема ҳалокати бир неча омил, жумладан ноқулай об-ҳаво билан боғлиқ.