Орамиздаги замондошларимиз

Мая Цойни учқудуқликлар “Шимол жавоҳири” дейишади. У 37 йилдан буён Шимолий кон бошқармасида меҳнат қилади.

Гарчи ота-онаси кореялик бўлса-да, Мая Ўзбекистонда туғилган. Ота-онаси Ўзбекистонга кўчиб келишгач, ижарага олинган ерда деҳқончилик билан шуғулланишган. 1961 йилда туғилган Мая ҳам акалари сингари меҳнатда тобланди. У қуёш тиғи остида меҳнаткаш ота-онасининг узундан-узун пиёз даласида, гуруч пайкалларида оғир меҳнатларнинг гувоҳигина бўлиб қолмай, ўзи ҳам меҳнат қилди. Ўша давр талабига кўра, у ҳам атрофидаги бошқа тенгдошлари қатори рус мактабида ўқиди. Бошланғични ҳам тўлиқ битирмаган онасининг насиҳатларими ё отасининг оғир меҳнат қилиб оила тебратаётганини кўрибми, хуллас, Мая мактабда аъло баҳоларга ўқиди. Айниқса, синфда аниқ фанлар бўйича унинг олдига тушадиган ўқувчи йўқ эди. У ёзги таътилни тенгдошлари каби болалар оромгоҳларида эмас, балки ота-онаси ёнида меҳнат қилиб ўтказарди.  

Мая опа билан суҳбатлашар экансиз, дам олиш кунларида отаси билан бозорда гуруч сотишгани, қайтишда олинган юмшоқ тешиккулча, парварда, ҳолва каби ширинликларда ҳали ҳам болалик таъми сақланиб қолганини, бу эса кейинчалик унга меҳнатнинг ортидан топилган ноннинг нақадар ширин ва ҳузурбахш эканини англаш учун куч берганини кўп эслайди.  

1978 йилда мактабни олтин медаль билан тамомлаган қаҳрамонимиз Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасидаги Кубань қишлоқ хўжалиги институтига ўқишга кирди. Тиришқоқлиги, олдига қўйган мақсадига интилувчанлиги сабаб беш йил давомида талабаларга сардор бўлди. Тошкентга қайтгач, 1986 йилга қадар мутахассислиги бўйича иқтисодчи вазифасида ишлади.  

1986 йилда тақдир уни Қизилқум чўлларига йўллади. Характеридаги меҳнатсеварлик Учқудуқ тупроғида ҳам униб-ўсишига, шу ҳудуд саҳроларига меҳр қўйишига сабаб бўлди. Қарийиб ўтган 37 йиллик меҳнат фаолияти давомида Шимолий кон бошқармасида муҳандис-иқтисодчи меъёрловчиси, иқтисодчи, бўлим бошлиғи ўринбосари каби масъулиятли лавозимларда ишлади. 2021 йилдан эса бошқарманинг Бюджетлаштириш ва контроллинг бўлими бошлиғи сифатида меҳнат қилиб келмоқда.  

Ўтган 2023 йил Мая Цой учун унутилмас йиллардан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди. У Навоий кон-металлургия комбинати ташкил топганининг 65 йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонига кўра, “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.  

– Кўксимга давлат мукофотини тақишар экан, ўқувчилик йилларимдаги бир воқеа ёдимга тушди, – дея хотирлайди Мая Васильевна. – Бир куни мактаб ошхонасида 7-8 нафар синфдош овқатланиб, дарсга кеч қолибмиз. Ўша пайтда жазолар шунчалик қаттиқ бўларканми билмадим, бизни синфга киритишмай, ота-онамиз билан биргаликда мактабга келишимизни айтишди. Эртасига отам билан бордим. Тўғриси, отам колхозчи, катта оиланинг бошлиғи бўлгани учун, ҳатто оҳорли кийими ҳам йўқ эди. Мактаб директори отамга мени энг аълочи, тиришқоқ қиз, деб роса мақтади. Отам кетганидан кейин эса шундай танбеҳ бердики, бу менинг бугунги кунимгача амал қилаётган шиоримга айланди: “Бировнинг вақтини ўз айби билан ўғирлаган энг катта ўғри”. Шунинг учун 37 йиллик фаолиятим давомида қаерда ишламай мен инсонларнинг ўзини, вақтини қадрлашга ҳаракат қилдим. Ҳаммани оддийгина кийинган отам тимсолида тасаввур этдим.  

Ҳозирги кунда Шимолий кон бошқармаси бўлинмаларидаги режавий-иқтисодий хизматларни услубий жиҳатдан бошқариш, тартибга солиш ва мониторингини амалга ошириш ишларини замон талабларига мос равишда олиб боришда М.Цойнинг ҳиссаси катта. У жамоаси билан кон бошқармаси фаолиятини комплекс таҳлил қилиб, ишлаб чиқариш рентабеллигини оширишда ижобий натижаларга эришиб келмоқда.

Бугунги кунда касбдошлари Мая Васильевнани “Шимол жавоҳири”, дея ардоқлашади. Дарҳақиқат, у чиндан ҳам “жавоҳир!” Бундай юксак эътирофга у муҳташамликдан холи бўлган оддийгина инсоний фазилатлари, меҳнатсеварлиги билан эришган.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шимол жавоҳири”