Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавриат ҳамда магистратура босқичини бу йил 1 минг 762 нафар мутахассис битирди.

Шу муносабат билан ўтказилган байрам тадбирида институт ректори М. Мадазимов ва бошқалар битирувчиларни “Шифокор” деган шарафли номга сазовор бўлганликлари билан қутлаб, халқ саломатлиги йўлида касбий бурчни виждонан бажариш, ҳалол меҳнат қилиш баробарида тиббий билим ва тажрибани мунтазам бойитиб бориш уларнинг олдида турган асосий вазифа эканини таъкидладилар.

[gallery-17991]

Тадбир давомида битирувчиларга диплом ҳамда аълочи, фаол ёшларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.  

Ёш мутахассислар “Ўзбекистон Республикаси шифокори қасамёди”ни қабул қилдилар.

Байрам тадбирига хушовоз хонандаларнинг шўх қўшиқлари янада кўтаринки кайфият улашди.  

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шифокорлик виждон ишидир