Бугун – Тиббиёт ходимлари куни

“Соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан биридир”.

Шавкат Мирзиёев.

​Янги Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш устувор вазифа этиб белгиланган. Зеро, шифокор-у ҳамширалар зиммасига кишида эртанги кунга умид ва ишонч уйғота олиш, инсонлар дардига дармон бўлишдек шарафли масъулият юкланган. Ҳаммамизга маълум, ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади.

​Инсон ҳаётда ўзидан яхши ном, яхши из қолдиришни ният қилади. Бугунги қаҳрамонларимиз ҳам умрини шунчаки ўтказмасдан, ўзгаларга яхшилик қилишни умр мазмуни, ҳаёт шиорига айлантирган.

​Оқ халат кийган одамни кўрсак, дарров тиббиёт ходимилигини англаймиз. Албатта, ранг ёки шакл турфа, аммо оқлик бизда онгли равишда ишонч туйғусини уйғотади. Қизиқарли жиҳати шундаки, “халат” ҳам араб тилидаги “ҳил-ат” сўзлар бирикмасидан олинган бўлиб, “шарафли либос” маъносини бераркан. Шунинг учундир, улардаги оқкўнгиллик ҳар қандай кишини ёруғлик сари бошлайверади, гўё.

​Тиббиёт ходимининг касби худди саҳрода киприк билан қудуқ қазишдек машаққатли, чунки инсон саломатлиги учун курашиш шунчаки иш эмас, балки энг улуғ ибодатдан-да устунроқ. Инсон бебаҳо бойлиги – ҳаётини шифокорга топширади. Бу ишончни оқлаб, қалблардан жой олиш ҳам ризқдек гап. Беморнинг ўз умри манзилида соғлом ва бахтиёр ҳаёт кечириши саломатлик посбонининг хаста кўнгилга берган малҳамига боғлиқ.

​Тарихан эҳтиром қилинган ва ҳар ким билиши шарт бўлган ҳаётий илм – саломатлик неча асрлардан буён кўпни кўрган отахон-у оналаримизнинг ҳар гал фотиҳага қўл очиб, бойликнинг боши – соғлиқ, дея, энг аввало, тансиҳатлик, хотиржамлик сўрашлари саломатликнинг беқиёс аҳамиятидан дарак беради.  

Тан соғ бўлмаса, одам бу дунёда бахтли бўлиши қийин. Унутмаслик керакки, “саломатлик” ҳатто, жаннатда ҳам янграйдиган калом.

Ҳаёт – ҳаётда! Инсоннинг дунёга келиши ва кетиши муайян қонуниятга асосланган, унинг бирор касалликка мойиллиги эса умри давомида теварак-атрофни қуршаган муҳитга, қолаверса ўзига, аҳвол-у руҳиятига жуда-жуда боғлиқ.

​Жисм ва руҳ саломатлиги инсоннинг камолотга эришиши калити сифатида эътироф этилади. Аввало, ҳеч ким дард чекиб, ётиб қолмасин. Бинобарин, танаси оғриб – жони сезган ҳар кимсанинг дарддан фориғ бўлиши шифокор, ҳамширанинг касб маҳорати, билими, малакаси, тажрибаси, инсоний фазилати билан чамбарчас боғлиқ.

​Бугун Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида тиббий-ижтимоий ислоҳотлар самара бермоқда. Аҳоли саломатлигини тиклаш мақсадида замонавий тиббий кўриклар ҳудудларнинг ўзида ташкил қилиниб, халқимизга жаҳон андозалари даражасида бирламчи тиббий-профилактика, шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилиб, энг мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказиб келинаётгани тиббиётимизда янги давр бошланганидан далолат. Замонавий тиббиёт йўналишларини комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар давлатимиз сиёсатининг ажралмас қисмига айланган.

​Бу халқимизнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаб, мудроқ қалбларни уйғотади, синиқ кўнгилларга рўшнолик бахш этади. Тиббиёт шиддат билан ривожланиб, энг замонавий технологиялар қўлланаётган бир пайтда, ҳар ким ўз нажот йўлини танлайди. Табибга мақомни халқ беради, аммо ўзи олиб қўйиши ҳам мумкин, деган гап шундан бўлса керак.

Президентимиз “Халқ тиббиёт соҳасига қанчалик ишонса, давлатга ҳам шунчалик ишонади. Халқ кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози бўлса,  давлатдан, бугунги юритилаётган сиёсатдан ҳам рози бўлади”, дея таъкидлаб, тиббиёт ходимлари ўз билим-салоҳияти, кўникмасини ошириши учун кенг имкониятлар яратиш баробарида, самарали меҳнатнинг алоҳида эътирофи сифатида, соҳа вакилларини Давлат мукофотлари, орден ва медаллар билан тақдирлаб келади. Бу уларга билдирилган юксак ишонч, улкан баҳодир.

Зеро, жонкуяр инсонлар учун шундай эъзоз-у эҳтиром ярашади.

Замонавий тиббиёт ва табобат ўртасидаги баҳс азалий мавзу. Тан олиб айтиш керак, бу икки тушунча орасида носоғлом рақобат мавжуд. Аслида, бундай қиёснинг ўзи нотўғри.

Касаллик турига қараб, муқобил йўлни танлаш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ.  

Сурункали касалликлар илдизини аниқлашда халқ табобати самарали бўлса, юқумли касалликларни бартараф қилишда замонавий тиббиётнинг имконияти кенг. Ягона хулоса шу: ҳар қандай ҳолатда Яратганнинг хоҳиши устувор. Муаммо эса ҳақиқатга олиб борувчи йўлни турли ва айро деб билишда. Қачонки, йўллар бирлашса, мақсадга эришиш осонроқ кечади.

Халқимизда қадимдан шифокорлар инсон саломатлигини асрашдек эзгу ишга бутун борлиғини бағишлаган фидойи зотлар сифатида қадрланган.  

Инсоннинг дардига малҳам бўлиш, кўнглига меҳр-эътибор “кўпригини” сола олиш санъатлар ичида энг олий санъатдир. Биринчи галда дилсўзлик, куюнчаклик, одамийлик хислатларини оқ либоси янглиғ ўзига ҳамроҳ билган жонга ғамхўр шифокорнинг муолажаси, ширин сўзи билан бирга касалликка нисбатан қилинган тўғри ҳаракатга ҳам боғлиқ. Ахир, ҳаракат сўздан кўра баландроқ гапиради. Буни тиббиётимизнинг неча минг йиллик тажрибаси ҳам тасдиқлайди.

Тиббиёт ходимининг бемор билан маданиятли мулоқоти айнан даволаш жараёни асоси эканига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Шундай экан, шифокорлик – руҳ касби. У аввало, вазифасига маънавий камолот нуқтаи назаридан ёндашмоғи давр талаби бўлиб қолаверади.

Беморнинг руҳий ҳолати даволовчи шифокор ва ҳамшира учун қанчалик аҳамиятга молик бўлса, бемор учун ҳам шунчалик қимматлидир. Бемор билан муомалага киришишнинг ҳам ўзига яраша шартлари бор, албатта. Шифокор хасталик билан боғлиқ шахсий хусусиятлар, ҳолатга таъсир қилувчи омиллар, ижтимоий шароит, беморнинг хулқи, савияси, дунёқараши, ташқи психик белгиларни ўргангач, ўзини ҳам руҳан тайёрлагач, унда мижоз билан мулоқот қилиш учун маънавий ҳуқуқ пайдо бўлади.

Шу ўринда “Фойдаланилмаган меҳнат таътили” номли бадиий фильмдаги ёш шифокорнинг бемор қизча билан суҳбатини эслайлик. Қизчанинг юраги хаста, уни операция қилиш шарт. Ёш шифокор ўзини қувноқ тутишга ҳаракат қилиб, бемор хонасига киради ва сўрайди:

– Қизча, айт-чи, дадангни кўпроқ яхши кўрасанми, онангними?

Қўғирчоқ ўйнаб ётган қизалоқ девор томонга кескин бурилиб олади ва бироздан сўнг жавоб беради:

– Ҳеч қайсисини...

Ҳайрон бўлган шифокорга хонада уларнинг суҳбатини кузатиб турган иккинчи шифокор дейди:

– Қизчанинг отаси ҳам, онаси ҳам йўқ. У болалар уйидан.

Кутилмаган ахборотни эшитган ёш шифокор бемор қизча олдида жуда мулзам бўлиб қолади.

Бу лавҳадан беморнинг шахсини жиддий ўрганиб, кейин суҳбатга киришиш нақадар муҳимлиги аёнлашади.

Шифокор бемор билан суҳбатда унга баайни зарур гаплардан сўзламоғи, айтар сўзни айтиб, тиббий маданият даражасини ҳисобга олган ҳолда, айтмас сўздан қайтиши, шифокорлик сирига таяниб, яъни касалликнинг нохуш якунини ошкор қилмаслиги бемор амалиёти учун жуда фойдали. Зеро, инсон аъзолари ичида энг енгил ҳаракат қиладигани ва шу билан бирга энг зарарлиси ҳам тилдир. Назаримда, шифокорлар айнан шу қоидадан бохабар субъект бўлмоғи керак.

Ҳа, энг муҳими инсоннинг покиза юраги ва жамоли ҳисобланмиш ширин сўзидир. Ширин калом таъсир қилгач, дилга жойлашади. Бундан шифокорларимиз маҳорати ва малҳами, нафақат муолажаси, балки шифо истаб келган беморга энг тез таъсир этувчи “эликсир” – “илк сир” бу – сўз, деган ҳаётий ҳақиқат англашилади. Яъни, шифокор бемор кўз ўнгида, маълум маънода, камчиликлардан ҳоли, юксак ахлоқли, маънили фикрлайдиган инсон сифатида гавдаланади.

Енгилми, оғирми дарддан халос бўлиб, уйга қайтгунга қадар соат, кун, ҳафта ва баъзан ойларни ўзига хос имтиҳонга қиёслаш мумкин. Бу бемор учун ҳам, шифокор учун ҳам ҳақиқий ҳамдардлик, хушмуомалалик синови. Шундай кезларда руҳи таскин топмоғи учун беморга умид бағишлаб айтилган сўз,тасалли ўрнида биргина дилдан қилинган суҳбат бениҳоя фойдали.

Синовли кунлар инсонни сабрга, қувончли кунлар эса шукурга ундайди...

Пандемия сабаб юртимиз ҳам оғир кунларни бошдан кечирди. Вирусга қарши кураш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш масъулияти эса табиийки, шифокорлар гарданига тушди.  

Тиббиётчиларимиз уй-жойини унутиб, кеча-ю кундуз жонини хатарга қўйиб ишлади. Бу улар танлаган касб шунчаки тасодиф ё ҳавас эмас, балки ҳаёт мазмуни, тақдир эканини исботлади.

Жанг қурбонсиз бўлмаганидек, кўплаб фидойи юртдошларимиз беморлар соғлиғи учун ўз ҳаётини хавфга қўйиб, ҳақиқий жанговорлик кўрсатиб вафот этди. Улар ўз номи, шаъни, касбига ҳайкал қўйиб кетишди... Марҳумлар илинжи – тириклар оқибатида экан. Демак, тез-тез хотирлаш уларнинг руҳини шод этади. Барча, ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Шундай оғир кунларда тинмай меҳнат қилган соҳа вакиллари, қўли енгил шифокор-у ҳамширалар, техник ходимлар халқимизга нечоғли кераклиги, нақадар қадрлилиги, касбига содиқлиги уларга нисбатан барчамизнинг муҳаббатимизни янада оширди.

Инсон ҳеч нарсани олдиндан била олмайди, фақат келажакни ширин орзулар ила ўйлайди. Ҳаёт шундай бурилишлики, ўтмишга айланган нарса қайтмайди, аксинча, энг ёқимлилари юракда қолади, совуқ ҳавода исиниш учун керак бўлган илиқлик каби...!

Ихтиёримизда яхши ва ёмон ҳаётни танлаш имкони бўлганда эди, ҳамма ўзи учун фақат ва фақат гўзал кунлардан иборат тақвим тузиб оларди...

Истагимиз, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсон ўз танасининг сергак табиби бўлсин. Даволаш эмас, бирор касалликнинг олдини олиш нуқтаи назаридан.

​Тиббиёт соҳасида бошланган янги давр ислоҳотлари ўз самараларини беражак, албатта. Эгнига оқ халат кийган фидойи ватандошларимиз эса қутлуғ касбидан доимо эъзоз, барака топаверсин.

Шифокорлар борки, танимиз соғ, қаддимиз тетик, руҳимиз соғлом ва кўнглимиз хотиржам!

Мадина Зуфарова,

“RENESSANS” таълим университети талабаси

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шифокорлар борки, танимиз соғ, қаддимиз тетик