Бухоро вилояти Жондор туманидаги шифокор ногиронлик нафақасига чиқишда ёрдамлашиш мақсадида 200 доллар талаб қилди.

Маълум қилинишича, туман тиббиёт бирлашмаси рентгенолог врачи сифатида фаолият олиб борувчи шахс бир фуқарога ваколатли танишлари орқали ногиронлик нафақасига чиқишда керакли бўладиган ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилади.  

Жорий йил 25 апрелида Ички ишлар бўлими ходимларининг бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари давомида ушбу шахс тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиниканинг маъмурий биносида талаб қилинган пулларни олган вақтида ушланди.  

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шифокор пора билан қўлга тушди