Сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилади. Мазкур халқаро форум доирасида яна бир қатор нуфузли анжуманлар, сиёсий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур тадбирларга ташриф буюрадиган хорижий делегациялар ҳамда меҳмонларга таржимон сифатида ҳамроҳлик қилиш учун Самарқанд давлат чет тиллар институтида таржимонлик бўйича маълум тажрибага эга ўқитувчи ҳамда талабалар орасидан 400 нафар кўнгилли таржимонлар рўйхати шакллантирилди.

Бундан ташқари, 110 нафар талаба захира рўйхат сифатида шакллантирилди. Ўқитувчи ва талабаларнинг 80 фоизи коронавирусга қарши бустер доза билан эмланган. Таржимонлар гуруҳи рус, хитой, инглиз, немис, француз, итальян, испан, япон, корейс, араб ва турк тиллари бўйича шакллантирилди.

Самарқанд давлат чет тиллар институтида кўнгилли гуруҳнинг тайёргарлиги муҳокама этилган тадбирда шу пайтгача амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

– Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан кўнгилли таржимонлар учун махсус кийим-бош тайёрланади, – дейди Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов. – 8, 10 ва 12 август кунлари институтимизда Самарқанд вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳамда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетидан мутахассисларни жалб этган ҳолда таржимонлар учун махсус ўқув курси ташкил этилади.

Семинар давомида кўнгилли таржимонлар учун махсус тавсиянома ва йўриқномалар ишлаб чиқилади. Йиғилишда форумга ҳозирлик билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТнинг Самарқанд саммитида 400 нафар кўнгилли таржимон ишлайди