Жаҳон сиёсий саҳнасида юз бераётган мураккабликлар, кескин ўзгаришлар, геосиёсий мувозанат қайта шаклланаётгани, иқтисодий рақобат ва хавфсизлик таҳдиди ортиши бугунги кунда халқаро ҳамжамият олдида турган асосий масалалардир.

Айни шароитда минтақавий ҳамкорлик платформаларининг аҳамияти мислсиз даражада ортиб боряпти. Хусусан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби тузилмалар фақат сиёсий мулоқот эмас, балки иқтисодиёт, хавфсизлик, технология ва маданий-гуманитар йўналишлардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда ҳам муҳим ўрин эгалламоқда.

Жорий йил 31 август-1 сентябрь кунлари Хитой Халқ Республикаси Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити ана шундай улкан глобал ўзгаришлар даврига тўғри келди.

ЎзА мухбири Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Шарқ мамлакатлари ривожланишини тадқиқ этиш илмий-таҳлилий маркази директори, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Оқилиддин Алимовнинг айни мавзуга оид фикрларини ёзиб олди.

–Жаҳондаги геосиёсий ва геоиқтисодий вазият тобора мураккаблашиб бораётган бир шароитда минтақавий ҳамкорлик ва стратегик шериклик масалалари ўта муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу маънода навбатдаги ШҲТ саммити халқаро сиёсий жараён нуқтаи назаридан долзарб стратегик воқелик сифатида намоён бўлди.

Ушбу тадбир нафақат ташкилот аъзолари ва кузатувчи давлатлар, балки кенг халқаро ҳамжамият учун ҳам долзарб геосиёсий ва геоиқтисодий масалалар муҳокама этилган майдон вазифасини бажарди, дейиш мумкин.

ШҲТ+ форматида ўтган мазкур анжуманда илгари сурилган ташаббуслар, хусусан ХХР Раиси Си Цзиньпин таклиф этган глобал бошқарув модели, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг хавфсизлик, иқтисодиёт ва инновацияга оид стратегик таклифлари тузилма доирасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганидан далолат.

Си Цзиньпиннинг беш банддан иборат глобал бошқарув лойиҳаси сўнгги йилларда геосиёсий мувозанатда юз бераётган ўзгаришларга жавобан ишлаб чиқилган долзарб ёндашув сифатида баҳоланмоқда. Мазкур ташаббус халқаро ҳуқуқ меъёрига қатъий амал қилиш, кўп томонлама ҳамкорликка устувор аҳамият қаратиш, икки ёқлама стандартдан воз кечиш, барча мамлакатларнинг тенг ва инклюзив иштирокини таъминлаш каби тамойилларни акс эттиради. Бундай ёндашув жаҳон миқёсидаги бошқарув жараёнида адолат, барқарорлик ва тараққиёт тамойилини тиклашга қаратилган.

Давлатимиз раҳбари қатор ташаббусларнинг долзарблигини алоҳида таъкидлаш баробарида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси негизида Хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарга қарши курашиш бўйича универсал марказ тузиш фикрини билдириб, Душанбеда Гиёҳвандликка қарши курашиш маркази ташкил этилишини ҳам қўллаб-қувватлади.

Президентимиз нутқида илгари сурилган ғоя ва таклифлар нафақат Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат стратегияси, балки минтақавий ва глобал ҳамкорлик тамойилига мос келади, балки конструктив ва прагматик ёндашувга асослангани билан ҳам ажралиб туради. “ШҲТ+ Хавфсизлик мулоқоти”ни келгуси йил юртимизда ўтказиш таклифи таҳдидларга қарши курашга умумий ёндашувни шакллантиришга қаратилгани диққатга сазовор.

Давлатимиз раҳбарининг яна бир муҳим йўналиш – иқтисодий ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга қаратилган таклифлари – “ШҲТ Инвест” форумини ташкил этиш, ягона инвестиция платформаларини яратиш ва савдо тўсиқларини камайтириш каби ғоялари ташкилот доирасида амалий ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.

Глобал иқтисодий узилиш, санкция ва сиёсий ноаниқлик кучайиб бораётган бугунги дунёда бундай ташаббуслар нафақат минтақавий иқтисодий барқарорликни таъминлаш, балки миллий иқтисодиётларнинг ташқи таъсирга чидамлилигини оширишда ҳам муҳим ўрин тутади.

Инновация ва технология соҳасидаги мулоҳазалар, хусусан сунъий интеллект, биомуҳандислик, муқобил энергетика каби йўналишларни ривожлантириш мақсадида “ШҲТ инновацион-технологик хаблари” ташкил этиш таклифи ташкилотни фақат сиёсий-иқтисодий эмас, балки илмий-технологик ҳамкорлик майдонига айлантириш сари ташланган муҳим қадамдир. Бу тузилмага XXI аср глобал рақобатида муносиб ўрин эгаллаш имконини беради.

Ўзбекистон – Хитой муносабати саммит доирасида ўтказилган икки томонлама мулоқот орқали янада мустаҳкамланди. 2025 йил 2 сентябрь куни Пекин шаҳрида бўлиб ўтган расмий музокарада мавжуд шерикликни янада чуқурлаштириш, амалдаги лойиҳаларни кенгайтириш, янги йўналишларни ўзлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Натижада мамлакатимиз ташқи сиёсатининг прагматик ва фаол хусусияти, глобал жараёнлардаги фаол иштироки яна бир бор яққол намоён бўлди.

Ушбу музокаралар якунида қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди. Масалан, “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусини уйғунлаштириш дастури, тиббиёт, рақамли иқтисодиёт, фазовий технология, қишлоқ хўжалиги, маданият ва инсон капитали билан боғлиқ келишувлар нафақат иқтисодий, балки маданий ва технологик жиҳатдан ҳам ўзаро алоқаларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам изчил кенгаймоқда. Ўзбекистонда Хитойнинг етакчи университетлари филиаллари очилмоқда. “Лу Бань устахоналари”, Қўшма сунъий интеллект маркази ташкил этилиши, хитой тилини ўрганиш учун квота оширилиши таълим соҳасидаги ҳамкорликни институционал даражага олиб чиқмоқда.

Республикамизнинг бугунги ташқи сиёсати, жумладан ШҲТ доирасидаги фаол иштироки халқаро муносабатлардаги барқарорлик, хавфсизлик ва тараққиёт масалаларида ўзаро манфаатдорлик ва тенг ҳуқуқли мулоқот тамойилига асослангани билан ажралиб туради.

Қайд этиш керак, саммитда илгари сурилган ташаббуслар, музокаралар натижалари ва қабул қилинган ҳужжатлар глобал жараёндаги позициямизни мустаҳкамлаб, халқаро ҳамкорликнинг фаол иштирокчисига айланмоқда.

Шу нуқтаи назардан Тяньцзинь шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммити нафақат дипломатик алоқалар ривожи, балки глобал бошқарувнинг янги меъморий харитаси сари ташланган дадил қадамдир. Айни жараёнда Ўзбекистон фаол ва қатъий позиция намойиш этмоқда.

Ўткир Мирзо тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ саммити: глобал бошқарувнинг янги тизими сари дадил қадам