ШҲТ муқобил ҳарбий ташкилот бўлмайди
Ҳеч кимнинг ШҲТни муқобил ҳарбий ташкилотга айлантириш мақсади йўқ. Ушбу ташкилот доирасидаги ҳамкорлик кимгадир қарши қаратилган эмас, балки умумий мақсадга эришиш йўлидаги дўстлик, дея баёнот берди РФ Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Ҳеч ким олдига бундай вазифа қўймоқчи эмас. ШҲТ давлатлари ўртасидаги мавжуд муносабатлар бир-бири манфаатини ўзаро ҳурмат қилишга асосланган", – деди у журналистлар билан суҳбатда.