ШҲТ миллий координаторларининг илк йиғилиши
Ўзбекистон Республикасининг 2021-2020 йиллар ичидаги ташкилотга раислигида амалга ошириладиган ишларнинг устувор йўналишлари тақдимотида иштирок этган ШҲТга аъзо давлатлар миллий координаторлари ва экспертлари Оролбӯйига ташриф буюрди.
Ӯзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида нуфузли ташкилотга 2021-2022 йиллар мобайнида раислик қилиш даврида Ўзбекистон томонидан амалга ошириладиган тадбирларга бағишланиб ШҲТ миллий координаторларининг илк йиғилиши бӯлиб ӯтди.
Тадбирда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси ва Ӯзбекистон Республикаси миллий координаторлари томонидан ташкилотга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг яқинда бӯлиб ӯтадиган йиғилиши кун тартибидаги масалалар муҳокама этилиб, ШҲТ доирасида кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш мақсадида Ӯзбекистон томонидан илгари сурилган асосий устувор йўналишлар ва вазифалар бӯйича фикр-мулоҳазалар бӯлди. Жумладан, давлатимиз раҳбари томонидан ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани амалга ошириш бўйича 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс дастурни тайёрлаш ва қабул қилиш таклифи билдирилган эди.
[gallery-4471]
ШҲТ миллий координаторларининг илк йиғилиши Нукус шаҳрида ӯтказилаётгани бежиз эмас. Тадбир доирасида иштирокчилар Президентимиз ташаббуси билан Оролбӯйида, шу жумладан, Мӯйноқ туманида, денгизнинг қуриган тубида амалга оширилаётган кенг кӯламли лойиҳалар билан танишади. Эслатиб ӯтамиз, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 17 сентябрь куни бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлисида давлатимиз ташаббуси билан атроф муҳит соҳасида ҳамкорликни янада ошириш мақсадида “ШҲТ яшил белбоғи” дастури қабул қилинган эди.
ШҲТ миллий координаторларининг йиғилиши давом этмоқда.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА