Бугунги кунда илм-фан сунъий интеллект, нанотехнология, биотехнология, космик тадқиқотлар, ядровий тиббиёт, яшил энергетика каби соҳаларда улкан натижаларга эришмоқда. Қадим юртимизда яшаган аждодларимиз буюк цивилизациялар яратган, глобал миқёсдаги тараққиётга бевосита таъсир кўрсатган инқилобий илмий кашфиётлар қилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев илмий ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратмоқда. Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигининг муҳим устувор йўналишлари сифатида илмий-техникавий ҳамкорлик ва инновациялар соҳасида ҳам кўп томонлама форматда, ҳам иштирокчи-давлатлар томонидан ўзаро ҳамкорликни янада рағбатлантириш белгиланган. 

ШҲТнинг Самарқанд саммити арафасида Президент Шавкат Мирзиёев ўз мақоласида таъкидлаганидек, «Самарали халқаро ҳамкорлик, бу – дунёда барқарор, ишончли ва фаровон тараққиётнинг энг муҳим омилидир. Айнан шундай ёндашув замонамизнинг долзарб муаммоларини баҳамжиҳат ҳал этиш, янги хавф-хатар ва ижтимоий ларзалардан ҳимояланиш учун энг аниқ, мақбул ва самарали йўл ҳисобланади».

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида илм-фан, инновациялар, янги технологиялар, қўшма илмий лойиҳаларга катта урғу берилиши кутилмоқда. Президентимизнинг нутқида келтирилган замонамизнинг энг долзарб муаммолари – иқлим ўзгаришлари, табиий бойликлар ва сув ресурслари танқислиги, биохилма-хилликнинг бузилиши, беқарор эпидемиологик ҳолат каби глобал масалаларнинг ечими ҳам илм-фан соҳасида давлатларнинг мустаҳкам ҳамкорлигига бориб тақалади. Айнан илм-фан инқироз давридан ўтиш, ривожланиш учун имкониятлар эшигини очиб беради.

Муаммоларни бартараф этиш бўйича ШҲТга аъзо давлатлар билан қатор ишлар олиб бориляпти. Дейлик, Хитой Илм-фан ва технологиялар вазирлиги билан фаол ҳамкорлик давом этмоқда, келишувлар доирасида танлов эълон қилиниб, 20 та энг яхши қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, ўзбекистонлик ва хитойлик олимлар ҳамкорлигида қўшма илмий тадқиқотлар олиб борилиб, COVID-19 касаллигига қарши вакцина ишлаб чиқилди. Хитой Фанлар академияси билан биргаликда доривор моддалар синтези бўйича тиббий технопарк ташкил этилмоқда.

Илмий-техникавий ҳамкорлик дастури доирасида Ҳиндистон билан танлов эълон қилиниб, унинг натижасида умумий қиймати 2 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган қатор қўшма илмий лойиҳалар молиялаштирилди. Россия Федерацияси билан илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида фаол ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, умумий қиймати 300 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган 17 та қўшма илмий лойиҳа амалга оширилиб, қатор муҳим илмий ютуқлар қўлга киритилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси ва Қозоғистоннинг «Astana HUB» технопарки ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Қирғизистон, Тожикистон ва Покистон билан илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

Мамлакатларимиз ШҲТ доирасида илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга. Хусусан, Самарқанд саммитига тақдим этилган устувор йўналишлар бўйича илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳаракатлар дастури мувофиқлаштирилиши кўп томонлама ҳамкорлигимизни ривожлантиришда муҳим қадам бўлади. Биз уни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрмиз.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Эрон ушбу ташкилотга кузатувчи давлатлар қаторида тўлақонли аъзо бўлиши кутилмоқда. Жорий йилнинг июль ойида Эрон Ислом Республикасининг Илм-фан ва инновациялар бўйича вице-президенти Сурен Сатторий Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ушбу ташриф давомида Ўзбекистон ва Эрон ўртасида илм-фан ва инновациялар соҳасида умумий қиймати 6,5 миллион АҚШ долларига қийматидаги 70 га яқин лойиҳани амалга оширишга келишиб олинди.

Маълумки, Орол денгизининг экологик инқирози оқибатлари Оролбўйида яшовчи миллионлаб аҳоли ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Орол денгизининг қуриган тубида Оролқум деган янги чўл пайдо бўлди. Шу муносабат билан Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Aссамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинди.

«Оролбўйи учун инновациялар» дастурини ишлаб чиқиш ва мамлакатларимиз илмий ҳамжамиятларининг саъй-ҳаракатларини қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, технологиялар ва тажриба алмашишда муаммоларни биргаликда ҳал этишга йўналтириш учун ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш ва ривожлантириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, ҳозирги вақтда ШҲТ минтақалари ўсимликлар дунёси тўғрисидаги маълумотлар Осиё флорасининг умумий суратини намоён эта олмайди, балки алоҳида мамлакатлар доирасида алоҳида экотизимлар сифатида намоён этмоқда. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг чекка ҳудудларидаги барча турдаги ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимликларни сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда автоматик аниқлаб олишнинг янги рақамли моделини жорий этиш асосида «ШҲТга аъзо давлатлар флораси» умумий коллекциясини яратиш таклифини илгари сурдик. 

Шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “InnoWeek.Uz-2022» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ШҲТга аъзо давлатларнинг виртуал ва тўлдирилган реаллик технологиялари ва ахборот технологиялари ечимлардан фойдаланган ҳолда Биринчи инновацион технологиялар ярмаркасини ўтказиш ташаббусини илгари сурмоқдамиз.

Инновацияларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг ёш олим ва мутахассисларининг халқаро илмий тадбирларда иштирокини фаоллаштириш мақсадида фан ва техника соҳасида мукофот таъсис этишни таклиф этамиз. Ёш олимлар учун таъсис этиладиган фан ва технология мукофоти навқирон илми аҳлининг кейинги тадқиқотларини рағбатлантириш, янги илмий кашфиётлар ва инновациялар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида фан ва технология ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси учун ШҲТга аъзо давлатлар фуқароларига берилади.

Иброҳим Абдураҳмонов,

Инновацион ривожланиш вазири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ доирасида илмий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш минтақа барқарор ривожланишининг гаровидир