Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг маҳаллалар ободлигини таъминлаш ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Полвонов Шерзоджон Фазлитдинович Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Шерзоджон Полвонов 1987 йилда Риштон туманида туғилган. Фарғона политехника институти ҳамда Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси (магистратура)ни тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги коммунал хизмат кўрсатиш департаменти бош мутахассиси сифатида бошлаган. Вилояти ҳокимлиги етакчи мутахассиси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона шаҳар кенгаши раиси бўлган. 2015-2017 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилояти Кенгаши раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши бўлим мудири, Фарғона шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ходими, 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россия Федерацияси Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари бўлиб ишлаган. “Шуҳрат” медали соҳиби.

Жорий йилнинг  март ойидан Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Шерзод Раҳимов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.

М.Сулаймонов,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шерзоджон Полвонов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди