Шерзодхон Қудратхўжа ЎзЭОАВМА раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, ХПК раиси Шерзодхон Қудратхўжа ЎзЭОАВМА раиси этиб тайинланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси аъзоларининг умумий йиғилишида маълум бўлган. Қайд этилишича, Ассоциациянинг собиқ раиси Фирдавс Абдухолиқов ўз лавозимидан озод этишни сўраган.
Тайинлов Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси аъзоларининг умумий йиғилишида амалга оширилган.
ЎзА