Маданий мерос объектлари

Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани ҳудудида Амир Темур томонидан бунёд этилган Шероз қалъа археологик ёдгорлиги борлиги ҳақида эшитганмисиз? Нима учун бу қалъа “Шероз” деб номланганини-чи?

Булунғур туманига сафаримиз давомида шу ва бошқа саволларимизга жавоб топишга ҳаракат қилдик.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Булунғур туманида 19 та археологик ва 5 та архитектура ёдгорлиги маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган. Туманда туризмни ривожлантиришда бу объектлардан фойдаланиш, уларнинг тарихини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шероз қалъа ана шу объектлар орасида энг қадимий ва муҳим тарихий аҳамиятга эга ёдгорликлардан бири ҳисобланади.

Афсуски, бугун қалъа мана шу кўринишида. Атрофидан Булунғур ариғи оқиб ўтган бу тепаликлар остида бундан етти аср аввал ўша даврнинг кўркам ва салобатли иншоотларидан бири қад ростлаб тургани ҳақида ҳозир тарихий манбалардагина ўқиймиз холос.

– Соҳибқирон Амир Темур ҳарбий юришлари давомида Эронни қамал қилганда Шероз қалъасини олишда қийналади ва шу иншоотга ҳавас қилиб, кейинчалик Самарқандга кираверишда мана шу қалъани қурдиради, – дейди Булунғур туманидаги Хўжа Ҳофиз Меросий ва Шероз қалъа мажмуаси раҳбари Нарзулла Қорабоев. – Шунинг учун унга “Шероз” деб ном беради. Тарихий манбаларда, бу ерда буюк жаҳонгир ҳарбий юришларга тайёргарлик кўргани, қурол-аслаҳа ишлаб чиқарилгани, тангалар жарб этилгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Шунингдек, бу ерда Соҳибқирон бобомиз ва унинг фарзандлари, набиралари ҳордиқ чиқарган. Чунки, ёзнинг жазирама пайтларида ҳам бу ерда енгил шабада эсиб туради. Соҳибқирон вафотидан кейин Мирзо Улуғбек бу қалъага эгалик қилади. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам Самарқандни эгаллай олмагач, бир кеча Шероз қалъада қолиб, кейин юртдан чиқиб кетгани ҳақида “Бобурнома”да қайд этади.  

Йиллар силсиласида, қолаверса, турли босқинлар оқибатида қалъа бутунлай вайрон бўлади. Лекин бу тепаликлар остида буюк Соҳибқирон даври билан боғлиқ улкан тарих бор. Шунинг учун бу жой муҳим археологик объект сифатида маданий мерос агентлиги томонидан рўйхатга олинган. Бу ерда кейинги йилларда вилоят ҳокимлиги ҳамда маданий мерос агентлиги маблағлари ҳисобидан  Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти олимлари томонидан археологик қазишма ишлари олиб борилди. Натижада кенгашлар ўтказиладиган бино, қўшинлар ётоқхонаси ва бир қатор объектлар қолдиқлари топилди. Аниқланган объектларда реставрация, консервация ишлари бажарилди. Шу билан бирга худудни туристик манзилга айлантириш учун инфратузилмани янгилашга ҳам эътибор қаратилмоқда.

Н.Қорабоевнинг таъкидлашича, вилоят ҳокимлиги томонидан 1 миллиард 776 миллион сўм маблағ ажратилиб, Шероз қалъа ва Хўжа Хофиз Меросий мажмуасига келадиган йўлда кўприк қурилган. Шунинглек, 17 километр йўлга асфальт ётқизилиб, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди, 6,5  километр электр, 7,5 километр сув тармоқлари тортилди. Шероз қалъа ҳудудида қазишма ишлари олиб борилган жойларнинг усти ёпилиб, 1,5 километр пиёдалар йўлаклари қурилди, автотураргоҳ ва бошқа объектлар ташкил этилди. Туман ҳокимлиги қарори билан Хўжа Ҳофиз Меросий ва Шероз қалъа мажмуаси дирекцияси тузилди ва археологик қазишма ишлари олиб бориш учун унинг тасарруфига 4 гектар майдони берилди. Умуман, шу пайтгача мазкур объект ва унинг атрофидаги ҳудудда амалга оширилган қурилиш, ободонлаштириш ишлари учун 9 миллиард 600 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Аммо ҳали бу маблағ ўзини оқлаб, туризм ривожи учун хизмат қилаётган эмас. Катта тарихий манбалари борлигига қарамай, археологик ишлар жуда суст кечяпти. Кейинги беш йилда деярли ҳеч қандай тадқиқот ишлари олиб борилмади. Ваҳоланки, бу ердаги Амир Темур кўпригини, аркни тиклаш лозим. Тўртта ғор бор ва айрим тарихий манбаларда Али Қушчи Мирзо Улуғбекнинг кутубхонасини мазкур ғорларга келтириб жойлаштиргани айтилади. Аммо буни аниқлаш, ғорларни ўрганиш керак. Шунингдек, ҳудудда бир нечта булоқ борлиги ёзилган ва ҳозиргача учтаси топилган. Қолганларини ҳам топиш зарур. Бундан ташқари, объектда қурилиш-ободонлаштириш ишларини амалга ошириш жараёнида йўл қўйилган камчиликларни ҳам тузатиш лозим. Бу ҳақда қурилиш ташкилотига мурожаат қилганмиз ва улар яқин орада камчиликларни бартараф этишларини билдирган. Умуман, ҳали бу ерда қилинадиган ишлар жуда кўп ва жараённи тезлаштириб, Шероз қалъани вилоятимизнинг асосий туристик объектларидан бирига айлантириш вазифаси турибди.

Булунғур тумани ҳокими ўринбосари Азизбек Бўрибоевнинг маълум қилишича, Маданий мерос агентлиги яқин орада Шероз қалъада археологик ўрганиш ишлари давом эттирилишини билдирган.  

– Фақатгина Шероз қалъа ёки Хўжа Ҳофир Меросий зиёратгоҳи бўйича эмас, балки тумандаги бошқа тарихий-маданий ёдгорликлар, муқаддас қадамжоларни обод қилиб, туризм соҳасини ривожлантириш бўйича режаларимиз бор, – дейди А.Бўрибоев. – Ҳозир туманимиздаги барча археологик ва архитектура объектларига муҳофаза белгилари ўрнатилди. Уларни асраб-авайлаш, зарурат бўлса реставрация қилиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланган. Туманимиз ҳудудидан М-39 автомагистрали ўтгани ҳам соҳани ривожлантириш учун қулай имконият яратади. Йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаб, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари сонини кўпайтирмоқчимиз. Бунинг учун йўл атрофидаги бўш ер майдонлари аукционга чиқарилиб, овқатланиш масканлари, меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари қурилади. Шу тарзда туманимиз туризм йўналиши шу магистралдан бошланади. Сўнгра туман марказидаги Фозил Йўлдош ўғли номи билан боғлиқ объектларга ўтилади, кейин Бўдана маҳалласидаги Ғиштли ота масжидига, Шероз қалъа ва Хўжа Хофиз Меросий зиёратгоҳига, Хўжамазгил маҳалласидаги қадамжога борилади. Булунғур маҳалласида жойлашган, XIX-XX асрларга оид черков биносини ҳам реставрация қилиб, туман музейи сифатида фойдаланмоқчимиз. Бу ҳақдаги таклифимиз тегишли идоралар томонидан ўрганилиб, маъқулланди. Насиб этса, мазкур объектда ҳам тез орада ишлар бошланади. Бундан ташқари Зарафшон дарёси ёқасида, тоғли ҳудудларимизда ҳам ҳушманзара жойлар бор ва улардан ҳам асосий туристик манзиллар сифатида фойдаланмоқчимиз.  

Хуллас, бугун Булунғурда ҳам оз бўлса-да, имкониятдан фойдаланиб туризм соҳасини ривожлантириш, мазкур тармоқдан салмоқли даромад қилиш учун ҳаракат бошланган.  Бу ҳаракатлар натижаси яқин орада бўй кўрсатишига ишонамиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pXSsVWsKfs0" title="Sheroz qalʼa turistik maskanga aylanadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шероз қалъа туристик масканга айланади-ми? (+видео)