Сессияда қиш-баҳор мавсуми учун озиқ-овқат захирасини яратишнинг аниқ манбалари ва манзиллари тақдим этилди.

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Шеробод тумани кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими А.Амировнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш масалаларига бағишланган ҳисоботи муҳокама этилди.

Сессияда маҳаллий депутатлар, туман ҳокимлиги мутасаддилари, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А. Ходжаев шунингдек, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.

Қайд этилдики, туманда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички бозордаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш, 2020-2021 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича 3 минг 78 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш режалаштирилган.

Жумладан, тайёрлов ва таъминотчи корхоналарга 772 тонна картошка, 334 тонна пиёз, 197 тонна сабзи ва 195 тонна гуруч ғамланади. Корхона, ташкилотларнинг ишчи ходимларига 1 минг 581 тонна бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси яратилади. Ижтимоий соҳа муассасалари учун 36 тонна картошка, 8 тонна пиёз, 8 тонна сабзи, уч тонна гуруч жамғарилади. Бунинг учун маҳаллий бюджетдан 240 миллион сўм маблағ ажратилган.

193 мингдан ортиқ киши истиқомат қиладиган туманда жорий йил якуни ва кейинги йилнинг пишиқчилик мавсумигача аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат (картошка, гўшт, пиёз, сабзи, гуруч, ун, ёғ, мева, сабзавот, карам ва дуккакли) маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжлари ҳамда уларни қоплаш манбалари ҳисоб-китоб қилинган. Хусусан, аҳолининг йиллик эҳтиёжи учун 7 минг 600 тонна гўшт, 39 миллион 200 минг дона тухум, 16 минг 700 тонна буғдой, 10 минг 400 тонна картошка, 4 минг 250 тонна пиёз, 5 минг 900 тонна сабзи, 3 минг 960 тонна полиз, 13 минг тонна сархил мева, 1 минг 950 тонна гуруч, 1 минг 500 тонна дуккакли маҳсулотлар талаб этилиши маълум бўлган. Бу эҳтиёж фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик ташкилотларида, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида, туманда фаолият юритаётган 94 та чорвачилик хўжаликларида етиштирилаётган ва парваришланаётган маҳсулотлар эвазига қопланади.

Якунланадиган йилда туманда ишлаб чиқариладиган гўшт, мева, сут ва полиз маҳсулотлари билан туман аҳолисини тўлиқ таъминлаш имконияти мавжуд. Шунингдек, эҳтиёждан ортган маҳсулотларни Термиз шаҳри ва пойтахтимиз бозорларига чиқариш режалаштирилган. Бироқ, ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, такрорий экин майдонларида етиштириш имконияти бўлмаган картошка, тухум, гуруч маҳсулотларини бошқа вилоятлардан олиб келиш ва захирага жамғариш ҳисобидан аҳоли эҳтиёжи қопланади.

– Пандемия бошланган илк кунларда одамларнинг бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ғамлаганини кўриб, чўчиб кетган эдим, – деди туман ҳокими. – Давлатимиз томонидан кўрилган изчил чора-тадбирлар натижасида бунга тезкорлик билан чек қўйилди. Эндиликда қиш ва баҳор фаслида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш учун ҳозирдан барча чораларни кўраяпмиз. Масалан, келгуси йил январь-апрель ойлари учун 4 минг 900 тонна картошка Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларидан, 1 минг 600 тонна пиёз, 1 минг 200 тонна гуруч қўшни туман ва вилоятлардан олиб келиниб, омборхона ҳамда музлаткичли сиғимларда захирага жамғарилади.

Жорий йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш учун қуввати 1 минг 500 тонна бўлган 5 та маҳсулотларни сақловчи совутгичли сиғим ишга туширилди. Йил якунигача сиғими 1 минг 500 тонна бўлган яна 1 та музлаткич омборхона ишга туширилиб, музлаткичли сиғимлар 3 минг тоннага етказилади.

Сессияда қиш-баҳор мавсуми учун озиқ-овқат захирасини яратишнинг аниқ манбалари ва манзиллари тақдим этилди. Фермер хўжаликлари ва аҳоли томарқаларида етиштирилаётган мавжуд қишлоқ хўжалиги ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ҳажми таҳлил қилиб берилди. Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нарх-наво асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шеробод туманида нарх-наво барқарор бўлади
Иқтисодиёт
08:40 / 23:10:2020